Шу кунларда Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор маданий ташаббусига айланаётган илк халқаро замонавий санъат биенналеси бутун дунё рассомлари ва усталарини ижодий мулоқот қилиш, фикр алмашиш учун Бухорога жамлаган.

Анжуманнинг меъморчилик концепцияси БАА “WaiWai” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган. Фурсатдан фойдаланиб, тадбир ижодий директори Воил Ал-Авар билан суҳбатлашдик:

— Бухоро шаҳрида илк бор ўтаётган замонавий санъат биенналесининг аҳамияти нимада, деб ўйлайсиз?

— Аввало, бизга самимий меҳмондўстлик кўрсатгани учун ўзбек халқига миннатдорлик билдираман. Бухоро азалдан турли цивилизация, маданият ва анъаналар чорраҳаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам анжуман кўпчиликда қизиқиш уйғотяпти. Одамлар ҳайрат билан кузатаётганини кўриб, мамнун бўлдим. Фурсатдан фойдаланиб, барчани санъат шайдолари учун махсус ишлаб чиқилган дастуримизни томоша қилишга таклиф этамиз.

— Биеннале доирасида қандай тадбирлар режалаштирилган?

— Ҳар куни бир вақтнинг ўзида турли тадбирлар ўтади. Масалан, санъат, дизайн, пазандалик, рақс, мусиқа  йўналишларида янги-янги дастурлар тақдим этиляпти. Бу жараён ўн ҳафтадирки, давом этяпти. Яқин 2-3 кун ичида эса Бухоронинг тарихий ҳудудлари — карвонсарой, масжид ва мадрасалар туб аҳоли ва меҳмонлар учун энг ёдда қоларли масканларга айланади. Шунингдек маҳаллий ва хорижий рассомлар кўргазмаси ҳам намойиш этилади.

— Сизни йирик халқаро анжуманлар ташаббускори сифатида яхши биламиз. Жумладан, диёримизда ҳам кўплаб лойиҳаларни бошқаргансиз. Мамлакатимиз тарихий мероси сайёҳлар учун қай даражада муҳим, деб биласиз? Улар Ўзбекистонда ўзлари учун нималарни кашф этишади?

— Жаҳон тарихидан беқиёс ўрин эгаллаган давлатлардан бири саналадиган Ўзбекистон маданияти ва санъати, буюк ўтмиши билан машҳур. Бу заминдан тиббиёт, фалакиёт, меъморчилик соҳаларида тенгсиз олимлар етишиб чиққан. Айниқса, Ўзбекистон архитектураси ҳақиқий мўъжиза. Айни жиҳат сайёҳлар учун қизиқ, мутахассислар учун эса намуна. Биз бу тарихни чуқур ўрганиб, мавжуд бой меросни, халқнинг ўзлиги ва келажаги билан боғлиқ қадриятни асраб-авайлашимиз зарур.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/lTekG6Dc-Lg" title="Vael Al AVAR: Buxoro biennalesi O`zbekiston ma’morchiligidagi mo`’jizani namoyish etmoqda " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Биеннале доирасидаги қизиқарли тадбирларни ЎзА орқали мунтазам кузатиб боринг!

Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Воил Ал АВАР: Бухоро биенналеси мўъжизавий Ўзбекистон маъморчилигини намойиш этмоқда (+видео)