Муносабат

Бугун мамлакатимиз ташқи сиёсатда очиқ, фаол ва конструктив мулоқот йўлидан бормоқда. Бундай сиёсат кейинги йилларда дунё мамлакатлари билан ҳамкорликда янги саҳифа очди.

Бу жараён Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ҳамда “ШҲТ плюс” саммитида Президентимиз илгари сурган ташаббус ва таклифларда яна бир бор ўз ифодасини топди.

Халқаро экспертлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокараларида эришилган келишувларни юқори баҳоламоқда. 

Шу муносабат билан Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён миллий хусусиятларга мос ривожланиш йўлини танлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона раҳбарлиги остида Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичи бошланди. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси изчил амалга оширилмоқда. Сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда ва улар сезиларли натижалар бермоқда.

Бугунги Ўзбекистон афсонавий ҳумо қуши сингари қанот ёзиб, юксакларга кўтарилмоқда. Буюк ипак йўли цивилизациясининг бешиги бўлмиш ушбу улкан юрт замонавий қиёфага эга бўлмоқда. Мамлакат иқтисодиёти жадал суратлар билан ривожланмоқда. Ялпи ички маҳсулот ўсиши нафақат Марказий Осиёда, балки Евроосиё минтақасида ҳам энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда.

Ижтимоий соҳада ҳам барқарор ривожланиш кузатилмоқда. Камбағалликка қарши кураш ўз самарасини бермоқда. Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда Ўзбекистон дунё мамлакатлари билан дўстона алоқаларни фаол ривожлантириб келмоқда. Унинг минтақавий ва халқаро нуфузи тобора ортиб бормоқда. Ҳар қандай мамлакат элчиси билан мулоқотда бўлсангиз, уларнинг барчаси президентингизнинг Марказий Осиё мамлакатлари бирдамлигини мустаҳкамлаш ва минтақанинг барқарор ривожланишига қўшаётган тарихий ҳиссасини алоҳида қайд этади.

Ўзбекистон БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда бир қатор муҳим ташаббус ва таклифларни илгари сурмоқда. Улар халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, юқори баҳоланмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой етакчилари тез-тез ва самимий мулоқот қилиб келишди. Уларни икки яқин дўст деб аташ мумкин. Шу вақт мобайнида кўплаб ёрқин ва унутилмас воқеалар содир бўлди. Етакчилар мамлакатларимиз муносабатларини янги тарихий босқичга – ҳар томонлама стратегик шерикликнинг янги даврига кўтардилар. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой матбуотида чоп этилган мақоласини йигирма тўрт соат ичида миллионлаб хитойлик ўқиб чиқди. Ундаги чуқур фалсафий ғоялар ва самимий ҳис-туйғулар жамоатчилик орасида катта резонанс уйғотди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2022 йил сентябрда давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этди. Бундай халқаро платформалардаги мулоқотлар ҳам икки давлат алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Хитой етакчилари давлат бошқаруви масаласида ўхшаш қарашларга эга. Уларнинг ҳар иккиси ҳам миллий манфаатларни устувор ўринга қўяди. Бу етакчиларнинг стратегик раҳбарлиги остида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тарихдаги энг юқори даражага етди. “Бир макон – бир йўл” ташаббуси изчил амалга оширилмоқда. Барча соҳаларда ҳамкорлик жадал ривожланиб, динамик ўсиш намоён этмоқда.

Хитой кўп йиллардан бери Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкори ҳисобланади. Савдо, инвестиция, энергетика ва инфратузилма қурилиши билан бир қаторда “яшил иқтисодиёт”, маданият ва замонавий қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам янги ўсиш нуқталари шаклланмоқда.

Икки мамлакат ўртасида визасиз тартиб кучга кирди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бошланди. Хитой компаниялари Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари, чиқиндиларни энергияга айлантириш заводлари ва электр энергиясини сақлаш объектлари қурилишида фаол иштирок этмоқда. Хитой брендидаги электромобиллар Ўзбекистонда тобора оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, гилос, анор, қовун ва ловия каби маҳсулотлар тобора кўпроқ ҳажмда Хитой бозорига экспорт қилинмоқда ва у ерда юқори талабга эга.

Кейинги босқичда давлат раҳбарлари эришган келишувларни янада самарали амалга ошириш, бошланган лойиҳаларнинг барқарор бажарилишини таъминлаш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарур.

Шу ўринда, Ватанингиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан Хитой халқи ва давлати номидан Ўзбекистон халқига энг самимий табрикларимни билдирмоқчиман. Бутун қалбимдан мамлакатингизга равнақ, тинчлик ва фаровонлик тилайман. Президентингиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистон орзу-мақсадлари муваффақиятли амалга оширилишини истайман. Мамлакатларимиз муносабатлари янада ривожланиб, ҳамкорлигимиз янги натижаларга эришишини ният қиламан.

ЎзА мухбири 

Икром АВВАЛБОЕВ ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари энг юқори даражага етди