2025 йил 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси "Қонли Ой" деб номланган Ой тутилиши содир бўлади. Маълумотларга кўра, гарчи у Қуёш тутилишига қараганда тез-тез содир бўлса-да, Ойнинг тўлиқ тутилиши жуда кам учрайдиган ҳодиса. Агар бу ҳодисани 7 сентябр куни ўтказиб юборсангиз, унда кейингисини 2028 йилгача кутиш керак бўлади.

Қайд этилишича, 7 сентябрда тўлиқ Ой тутилишини сайёранинг аксарият қисмидан, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кўриш мумкин бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, қарийб 6 миллиард киши ушбу астрономик ҳодисани томоша қилиши мумкин.

Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 20:28 да бошланади. Ой Ер соясига киради ва тутилиш жараёни 8 сентябр соат 1:55 гача давом этади. Деярли бир ярим соат давомида осмонда "Қонли Ой" кўринади – бу ой нури атмосферада синиб, қизил ва ҳайратланарли ёруғликда намоён бўлиши билан боғлиқ.

Ой тутилишини яхшироқ томоша қилиш учун шаҳарлардан узоқда, ёруғлик камроқ бўлган жойни танлаш лозим. Иложи бўлса, баландроқ кўтарилиш ва қоронғиликка кўникиш учун кўзларга 20 дақиқа дам бериш, телефон, монитор ва телевизорлардан узоқлашиш керак. Кўчага чиқишдан олдин об-ҳаво маълумотини текшириш зарур, чунки жуда булутли бўлса, ҳеч нарса кўринмайди.

Маълумот учун, тўлиқ Ой тутилиши деб, Қуёш-Ер-Ой бир чизиққа жойлашиб, Ой юзасининг тўлиқ Ер соясига киришига айтилади. Тўлиқ Ой тутилиши Қуёш тутилишидан фарқли ҳолда, узоқ вақт давом этади.

Ой тутилиши қуролланмаган кўз билан кўриш хавфсиз. Ой тутилишини кузатиш Қуёш тутилишидан фарқли ўлароқ, Ойнинг тўлиқ тутилишини кузатиш учун ҳеч қандай махсус жиҳозларни талаб қилмайди.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/01KsKLsfTqc" title="Bugun &quot;Qonli Oy&quot; astronomik hodisasini 6 milliard kishi kuzatishi mumkin." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун "Қонли Ой" астрономик ҳодисасини 6 миллиард киши кузатиши мумкин (+видео)