Инсонга берилган энг буюк неъмат ҳаёт бўлса, инсоният ҳамиша интилиб келган энг улуғ мақсад, бу, шубҳасиз, тинчлик ва тотувликдир. Бир-биримизга доим тинчлик-хотиржамлик, соғлик-омонлик тилашимизнинг боиси шу.

Ўзбекистон азалдан бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва аҳил-иноқлик қўрғони бўлган. Ери, суви, тўйи-ю маъракаси битта бўлган турли миллат ва элат вакиллари асрлар оша бирдам яшаб келган. “Бағрикенг Ўзбекистон!”, “Бағрикенг ўзбек халқи” каби иборалар бежиз пайдо бўлмаган.

Кўп миллатли ва кўп динли давлатда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик барқарорлик ва тараққиётга мустаҳкам замин яратувчи, унинг истиқболини белгилаб берувчи муҳим омил саналади.

Бугун Ўзбекистон жуда тез ривожланиб, ислоҳотлар ўз мевасини бераётгани, эл-юрт фаровонлиги тобора ортаётганининг асосий сабабларидан бири ҳам бу юртда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб аҳил-иноқ яшаб қилаётганидадир.

Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимиз заминида қадимги даврлардан буён давом этиб келаётган этник хилма-хилликни ноёб ижтимоий ҳодиса сифатида баҳолаб, миллатлар ва элатлар, конфессиялар ўртасидаги тотувликни асраш, уни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Юртбошимизнинг донишмандлик, инсонпарварлик ва адолатпарварлик тамойиллари асосида юритаётган сиёсати натижасида мамлакатимизда умуммиллий бирдамлик янада чуқур илдиз отмоқда, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган Ватанимиз инсон қадри ва бахти улуғланадиган том маънодаги тинчлик, дўстлик ва меҳр-оқибат диёрига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 8 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқида шундай деб алоҳида таъкидлаган эди:

Бизнинг энг катта бойлигимиз – Ўзбекистонни ўзи учун ягона Ватан деб биладиган кўпмиллатли буюк халқимиздир. Жонажон юртимизда қарор топган миллатлараро дўстлик ва аҳилликни – мана шундай бебаҳо хазинамизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг олий бурчимиздир”.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонда аждодлар маънавий меросига содиқлик асосида миллатлар ва конфессиялараро тотувлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш, ёш авлодни бағрикенглик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашдавлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар бошланиши билан миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар йўналишида ҳам туб ўзгаришлар бошланди. Чунки бу юртда кўпмиллатлилик шунчаки рақам эмас, балки мамлакатнинг стратегик бойлиги сифатида кўрилади.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 март куни қабул қилинган “Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилди.

Миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш, барча миллат ва элатларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошларнинг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этиш, миллатлараро тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга кўмаклашиш Қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек, умуммиллий бирдамликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсати концепцияси ва хориждаги ватандошлар билан алоқалар соҳасида давлат сиёсати концепцияси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш топшириғи берилганлиги ушбу йўналишдаги ишлар бундай буён ҳам изчил давом эттирилишидан далолат беради.

Ушбу ҳужжатлар асосида бугунги кунда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аввало умуммиллий тотувликнинг муҳим йўналиши сифатида Ўзбекистонда истиқомат қиладиган турли миллатлар ва элатларнинг маданияти, тили, урф-одатлари, қадрият ва анъаналарини сақлаш ҳамда ёш авлодга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, бу йўналишда ишларни тизимли амалга оширишда миллий маданий марказларнинг ўрни жуда муҳим. Бугунги кунда мамлакатимизда 157 та миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Улар фаолияти давлатимиз томонидан доимий равишда қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Президентимизнинг ташаббуслари асосида 2021 йилдан бошлаб ушбу марказлар фаолият кўрсатиши, турли тадбирларини амалга ошириши учун давлат субсидиялари ажратиб келинмоқда.

Охирги тўрт йилда 14 та республика даражасидаги миллий маданий марказга қарийб 5,5 миллиард сўм, 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган миллий маданий марказларга 6,6 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари деярли барча миллий маданий марказлар учун ҳудудларда ташкил этилган “Дўстлик уйлари”дан жой ажратилган ва улар бу жойлардан мутлақо бепул асосда фойдаланиб келмоқда.

Худди шунингдек, Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Миллатлараро муносабатлар қўмитасининг биносида ҳам республика ҳамда Тошкент шаҳри даражасидаги 27 та миллий маданий марказ эмин-эркин фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган.

Айниқса, Миллатлараро муносабатлар қўмитаси жойлашган бино атрофида миллатлараро дўстликнинг ўзига хос рамзи бўлган Миллий маданий марказлар павильонининг барпо этилиши, у ерда 22 та миллатга хос бўлган миллий уйлар барпо этилгани миллий маданий марказларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг катта совғаси бўлди. Ушбу павильонни ҳеч иккиланмасдан миллатлараро дўстлик шаҳарчаси дейишимиз мумкин.

Хабарингиз бор, 2021 йилдан буён ҳар йили 30 июль мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу байрам муносабати билан шу йил 25-31 июль кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Дўстлик” фестивали ўтказилди. Фестиваль доирасида “Ўзбекистон – ягона Ватан!” шиори остида миллий маданий марказлар павилонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой каби давлатлардан меҳмонлар, шунингдек 30 та давлат ва халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ушбу павильоннинг барпо этилиши ноёб ҳодиса бўлиб, у Ўзбекистонда яшаб келаётган миллатлар ва элатларнинг ўз маданияти ва урф-одатлари, анъаналарини сақлаб қолиш, уларни ривожлантириш учун яна бир улкан имконият эшикларини очишини, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва умуммиллий ҳамжиҳатлик борасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларни ўзида тўла ифодалашини, ўзаро маданий алмашинув майдони вазифасини бажаришини таъкидлашди.

Тадбирда иштирок этган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужи Ўзбекистонда турли халқлар ва маданиятларга бўлган ҳурмат ва эътиборни юксак қадрлашини, миллий маданий марказлар павилони очилиши ҳақиқий инсоний ва илғор ғоя деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

Ҳалол меҳнати, ватанпарварлиги билан Ватанимиз иқтисодий салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли миллатга мансуб юртдошларимиз жуда кўп. Улар давлат ва жамоат ташкилотларида турли масъул лавозимларда чин дилдан меҳнат қилмоқда, ўз куч-ғайратини аямай юртимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳар йили 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан ана шундай юртдошларимиздан бир гуруҳида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирлаш эзгу анъанага айланган.

Ушбу йилда ҳам мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, турли миллатлар ўртасида дўстлик, бирдамликни таъминлашда алоҳида хизмат кўрсатиб келаётган 50 нафарга яқин давлат ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар ва диний конфессиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳисобланган юртдошларимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Албатта, ушбу юртдошларимиз келгуси фаолиятида ҳам миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик элчиси бўлиб, бор имконияти билан юртимиздаги бирдамлик ва тинчлик муҳитини мустаҳкамлаш йўлида янада фидойи меҳнат қилишига ишонамиз.

Президентимизнинг қатъий сиёсий иродалари туфайли хорижда истиқомат қилаётган Ватандошлар билан яқиндан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай лойиҳалардан бири “Uz Global Think” форумидир. Ушбу лойиҳа тадбиркорлик платформаларини яратиш, жамият ҳаётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, экологик барқарорлик, сифатли таълим каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш мақсадида экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган хориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида амалга оширилади.

Шунингдек, академик доирадаги шахслар, уларнинг ҳаёт йўли, муваффақиятлари, Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган тавсияларидан иборат мақолалар жойлаб бориладиган “Who Is Who” лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бундан ташқари БМТ Тараққиёт дастурининг “Хориждаги ватандошлар орқали билимларни трансфер қилиш” дастури намунасида хориждаги ватандошларнинг Янги Ўзбекистон иқтисодий қудратига қўшаётган ҳиссасини янада ошириш мақсадида инновaцион ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган инсон капитали трансфери амалга оширилмоқда.

Хорижий ўқув юртларини битириб, ўша давлат ҳудудида яшаб, ишлаб келаётган ватандошларни бирлаштирувчи, уларни қўллаб қувватловчи “Ўзбекистонлик битирувчилар” дастури ишлаб чиқилмоқда.

Президентимиз олдимизга қўйган ушбу вазифаларнинг барчаси хориждаги ватандошлар иштирокида Ўзбекистонни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Инсоннинг энг муҳим эркинликларидан бири бу шак шубҳасиз виждон эркинлигидир. 2021 йилда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши дин эркинлигини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун бағрикенглик тамойилларини, барча конфессиялар фаолияти учун барқарор ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2361 та диний ташкилот рўйхатдан ўтган. Уларнинг 2164 таси исломий, 197 таси ноисломий – 180 та христиан, 8 та яҳудий, 7 та баҳоий, шунингдек, буддавийлик ибодатхонаси, кришнаитлар маркази ва конфессиялараро библия жамиятидир. Биргина 2017-2024 йилларда 108 та янги диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган. Янги масжид, христиан черкови ва ибодатхоналари қурилди, мавжудлари таъмирланди. Бу эса барча конфессияларга ҳурмат кўрсатишнинг амалдаги тасдиғидир.

Шу билан бирга, жорий йил 25 февралда “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан қабул қилиниши жамият ҳаётида катта воқеа бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Жорий йил 10-13 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Декларациялар мулоқоти” II халқаро форуми ўтказилади.

Биринчи “Декларациялар мулоқоти” форуми 2022 йил май ойида беш кун давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган эди. Форумда бир қатор хорижий давлатлардан етук олимлар, шунингдек соҳага оид маҳаллий давлат идоралари, диний ташкилотлар вакиллари қатнашган. ўша анжуман якуни бўйича қабул қилинган Бухоро декларацияси кейинчалик БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясида расмий ҳужжат сифатида тан олинган. Бу эса турли миллат вакиллари, турфа дин ҳамда эътиқодга мансуб инсонлардан иборат бағри кенг жамиятни шакллантириш бўйича Ўзбекистон модели нақадар муҳимлиги тасдиқлайди.

“Декларациялар мулоқоти” форуми мунтазам ўтказилиши, унда хориждан ҳамда халқаро ташкилотлардан нуфузли иштирокчилар қатнашиши Ўзбекистоннинг эътиқод эркинлиги ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга қаратилган сиёсати дунё бўйлаб юксак эътироф этилаётганидан далолатдир. Бундан ташқари, II Форум Ўзбекистоннинг динлараро мулоқотни юқори қадрият даражасига кўтариш мақсадида очиқлик тамойилига, диний бағрикенглик ва толерантлик муҳитини ривожлантиришга содиқлигини тасдиқлайди. Шунингдек, ушбу анжуман халқлар ва турли конфессиялар вакиллари ўзаро тинч-тотув яшашини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни алмашиш учун ўзига хос майдон вазифасини ўтайди, деб ҳисоблаймиз.

Мақолани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табригидаги қуйидаги сўзлар билан якунламоқчиман:

“Дунёнинг турли минтақаларида миллий ва диний асосда турли низолар давом этаётган ҳозирги ўта таҳликали шароитда ягона Ўзбекистон ғояси асосида энг катта бойлигимиз – юртимиздаги осойишталик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, билим-маърифат, касб-ҳунарлар эгаси этиб тарбиялаш, инклюзивлик тамойилларини чуқурлаштириш борасидаги ишларимизни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

Ўзбекистон фуқароси эканидан фахрланадиган барча миллат ва конфессиялар вакиллари ҳамда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини Конституция ва қонунларимиз талаблари асосида ҳамма жойда қатъий ҳимоя қилиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз”.

Қаҳрамон САРИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнинг энг катта бойлигимиз – бу Ўзбекистонни ўзининг муқаддас Ватани деб биладиган кўпмиллатли улуғ халқимиздир