Малайзиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Туа Бин Иллиас Марказий Осиё халқаро институтида очиқ маъруза қилди. Мулоқот давомида ушбу давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, икки томонлама муносабатни ривожлантириш масалалари ҳамда “Марказий Осиё+АСЕАН” форматида минтақамиз билан ҳамкорлик истиқболи муҳокама қилинди.

Тадбирда етакчи илмий ва тадқиқот марказлари вакиллари, жумладан Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти, ЖИДУ, ЎзМУ, ЎзДЖТУ, ТДШУ каби олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Элчи дастлаб республикамизда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш, инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, “Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларини бирлаштиришда муҳим эгаллаш баробарида глобал майдонда ҳам тобора фаол сиёсат олиб бормоқда. Элчи икки томонлама алоқалар фаоллашуви, туризм, таълим соҳасидаги қўшма лойиҳалар ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларига ҳам тўхталди.

[gallery-25195]

Бугунги кунда Малайзия университетларида 600 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётгани, 2024 йил 19 000 дан зиёд мамлакатимиз фуқароси саёҳат қилиш учун ушбу давлатга боргани таъкидланди.

Маърузада иқтисодиётни диверсификация қилиш, рақамлаштириш, энергетикани барқарор ривожлантириш, логистика, шунингдек маданий-таълим алмашинуви соҳаларида Марказий Осиё ва АСЕАН ҳамкорлигининг стратегик аҳамиятига урғу берилди.

Ушбу тадбир икки томонлама ва минтақалараро ҳамкорликнинг ўзига хос аҳамиятини яна бир бор тасдиқлаб, Ўзбекистон ва Малайзия, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари билан АСЕАН ўртасида иқтисодий, маданий ва таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очиши шубҳасиз.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси очиқ маъруза қилди