“Ядро тиббиётнинг жаҳон бозори” ҳисоботи

Ядро тиббиёт бозори, радиоизотопларни ишлаб чиқариш ва қўллашни ўз ичига олган ҳолда, 2032 йилга келиб 12,99 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги (6,8 миллиард доллар) ҳажмга нисбатан деярли икки баравар ўсиши демакдир. Бу ҳақда “Verified Market Research” халқаро тадқиқот компанияси яқинда тақдим этган “Ядро тиббиётнинг жаҳон бозори” ҳисоботида маълум қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бозорнинг асосий ривожланиш омиллари қаторига онкологик ва юрак-қон томир касалликлари сонининг ортиши, юқори аниқликдаги ташхис ва даволаш усулларига талабнинг ошиши, шунингдек, инновацион радиофармацевтик препаратларнинг жорий этилиши киради.

Замонавий радиоизотоплар фақат ташхис қўйиш учун эмас, балки аниқ йўналтирилган (таргетли) даволашда ҳам қўлланилмоқда. Бу эса фақат шикастланган ҳужайраларга таъсир қилиш имконини беради. Тиббиётда ядро технологияларининг ривожланиши, рақамли визуализация ва сунъий интеллектдан фойдаланиш ядро тиббиётини жаҳон соғлиқни сақлаш соҳасида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айлантирмоқда.

Мазкур тадқиқотда қайд этилганидек, соҳа олдида бир қатор муаммолар мавжуд. Жиҳозларнинг юқори қиймати, тартибга солувчи органлар томонидан тасдиқлаш жараёнларининг мураккаблиги, шунингдек, айрим асосий изотопларнинг – технеций-99m ва йод-131 кабиларнинг чекланганлиги бу жараёнда тўсиқ бўлмоқда. Ушбу изотоплар фақат маълум миқдордаги ядро реакторларда ишлаб чиқарилади ва бу етказиб бериш занжирини узилишларга нисбатан барқарор эмаслигини кўрсатади.

Халқаро бозорда ядро тиббиётининг ўсиш тенденциялари

“Verified Market Research” таҳлилчиларига кўра, радиоизотоплар бозоридаги етакчиликни Шимолий Америка сақлаб қолади. Бу эса ушбу минтақадаги ривожланган инфратузилма ва тадқиқот ҳамда ишланмаларга (R&D) йўналтирилаётган юқори инвестициялар билан изоҳланади. Европа изотоп ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтираётган бир пайтда, Осиё-Тинч океани минтақаси энг юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда.

Изотоп ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи бешта компания қаторига Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси ҳам киради. У жаҳонда кенг қўлланиладиган изотоп маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғини ташкил этувчи турларини етказиб беради. 

Бундай шароитда Ўзбекистон ўзининг жаҳон бозоридаги иштирокини кенгайтириш имкониятига эга. Шунинг учун технологияларга ўз вақтида сармоя киритиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва халқаро етказиб бериш занжирларида иштирок этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ўзининг жаҳон бозоридаги иштирокини кенгайтириш имкониятига эга

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон радиоизотоплар бозорида маълум ўринни эгаллайди ва дунёда юқори сифатли йод-125 радиоизотопини ишлаб чиқараётган етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, талаб юқори бўлган технеций-99m изотопи ҳам мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда.

Ўзбекистон фанлар академияси таркибидаги Ядро физика институти (ЯФИ) ҳузурида фаолият юритаётган ВВР-СМ тадқиқот реактори асосида тиббиёт ва саноат соҳалари учун бир қатор изотоплар бўйича илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ЯФИ қошида ташкил этилган “Радиопрепарат” давлат корхонаси ҳозирги кунда ички ва ташқи бозорлар учун 40 дан ортиқ турдаги радиоизотоплар ишлаб чиқармоқда.

Радиоизотоплар жаҳон бозорининг ўсиши Ўзбекистон учун ноёб имкониятларни очмоқда

Ўзбекистон радиоизотоплар соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун етарли илмий салоҳият ва асосларга эга. Бугунги кунда бозорда янги-янги радиоизотоплар пайдо бўлмоқда ва илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон фанлар академияси Ядро физика институти директори ўринбосари Фахрулла Кунгуровнинг фикрига кўра,  радиоизотоплар бозорида ўсиш тенденциялари кузатилмоқда.

– Радиоизотоплар соҳаси бу ўсиб бораётган улкан бозор ҳисобланади. Жаҳон тенденциялар ва таҳлилларга қараб айтиш мумкинки,  Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватларини оширсак, бозордаги улушимизни кенгайтирсак, бу фақат илмий салоҳиятни ривожлантириш эмас, балки яхши иқтисодий самарага эришиш имконияти ҳамдир. Мамлакатимизда радиоизотоп ишлаб чиқаришнинг ўз тарихига эга. Бизнинг реакторимиз радиоизотоплар ишлаб чиқариш учун 2 мегаватт қувватда ишга туширилган. 1970 йилларда реактор 10 мегаваттгача модернизация қилинди ва бу ишлаб чиқарилаётган изотоплар турини кенгайтириш имконини берди. Бугунги кунда йод-125 изотопини ишлаб чиқариш борасида Ўзбекистон дунёда етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. Ушбу изотоп жаҳон бозоридаги умумий улушнинг тахминан 60-80 фоизини ташкил этади. У ўзининг юқори тозалиги билан ажралиб туради, бошқа аналогларига нисбатан 10 минг марта тоза ва сифатли. Бундан ташқари, бу изотоп тиббиёт соҳасида юқори талабга эга.

Шу маънода айтиш керакки, юртимиз радиоизотоплар соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун етарли илмий салоҳият ва асосларга эга. Бугунги кунда бозорда янги-янги радиоизотоплар пайдо бўлмоқда, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, жумладан, бизнинг институтимизда ҳам. Муҳим вазифалардан бири эса ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва маҳсулотни халқаро миқёсда рақобатдош қиладиган илғор технологиялардан самарали фойдаланишдир, –дея таъкидлади  Ф.Кунгуров.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, радиоизотоплар жаҳон бозорининг ўсиши Ўзбекистон учун ноёб имкониятларни очмоқда. Бу йўналишда илмий мактабнинг мустаҳкам асослари, амалдаги ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва жаҳонда ошиб бораётган талабнинг ўзаро уйғунлиги мамлакатимизни ядро тиббиёт ва юқори технологияли экспорт соҳаларида янги босқичга олиб чиқишда муҳим турткига айланиши мумкин.

Хулоса ўрнида

Жаҳон ядро тиббиёти бозори яқин йилларда икки баравар ўсиши кутилмоқда. Бу жараён глобал соғлиқни сақлаш соҳасида ядро технологияларининг аҳамияти ошиб бораётганини кўрсатади. Ўзбекистон эса илмий мактаби, мавжуд инфратузилмаси ва йод-125 изотопи ишлаб чиқаришдаги етакчи ўрни билан ушбу бозорда ўз салоҳиятини намоён этмоқда.

Мутахассислар таъкидлаганидек, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ва халқаро етказиб бериш занжирларида фаол иштирок этиш мамлакат учун нафақат илмий, балки иқтисодий самара ҳам бериши мумкин. Шу боис, Ўзбекистоннинг ядро тиббиёти ва юқори технологияли экспорт соҳасида янги босқичга қадам қўйиши табиий жараён сифатида баҳоланмоқда.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрулла Кунгуров: “Радиоизотоплар жаҳон бозорининг ўсиши Ўзбекистон учун ноёб имкониятларни очмоқда”