Самарқанд асрлар давомида инсоният тамаддунининг йирик чорраҳаларидан бири бўлиб келган. Шу қадамжода барпо этилган “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуаси эса халқимизнинг бой маданий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин ифодасидир.

Ушбу масканга қадам қўйган меҳмонни гўё вақт машинасида саёҳатга чиққан инсондек туйғулар кутиб олади. Ҳар бир кўча, ҳар бир иншоот халқимизнинг буюк ўтмишидан сўзлайди.  

Бу ерда тарихий шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларнинг нафасини ҳис қилиш мумкин.  

“Боқий шаҳар” нафақат меъморий обидаларнинг тарихий қиёфасини қайта жонлантиради, балки халқимизнинг юксак маънавий оламини ҳам намоён қилади. Ҳунармандлар дўконларида миллий амалий санъат намунаси бўлган безак буюмлари, заргарлик ва кулолчилик асарлари сайёҳларни ўзига ром этади.  

Рақс жамоаларининг жонли чиқишлари эса тарих ва маданият муҳитини янада бойитиб, меҳмонларда қувонч ва чиройли таассурот уйғотади. Миллий рақслар, қўшиқлар ва саҳна кўринишлари орқали меҳмонлар нафақат анъаналаримиз, балки дўст халқлар билан алоқаларимиз тарихи ҳақида ҳам бевосита маълумот оладилар.  

“Боқий шаҳар”га ташриф буюрган киши бир нарсани англайди. Бу жой нафақат ўтмишни ёдга олади, балки бугунги куннинг ҳам юксак имкониятларини намоён қилади. Шу боис у нафақат тарихий мерос, балки замонавий туризм маркази сифатида ҳам жозибадор.  

Самарқандга йўл олиб, “Боқий шаҳар”га қадам қўйган меҳмон халқимиз меҳмондўстлиги, санъат ва маданиятининг беқиёс мўъжизалари билан танишиб, унутилмас хотиралар билан уйига қайтади.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/IDvZowRm1WI?si=VCpAadkOZy94VsGS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳмонларни “вақт машинаси”да саёҳатга чорлаётган шаҳар (+видео)