Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг йўлга қўйилгани натижасида қисқа фурсатда 103,1 минг нафар спорт билан профессионал шуғулланувчи спортчилар қамраб олинди.

Бу ҳақда "Олимпия шаҳарчаси"да ташкил этилган матбуот анжуманида Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари айтиб ўтди.

Анжуманда иштирок этган Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, Спорт вазирлиги бўлим бошлиқлари Фарҳод Тўраев ва Музаффархўжа Раҳматхўжаев журналистларнинг саволларига жавоб бериш асносида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг якунланган босқичларида эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди.

Дарҳақиқат, миллий терма жамоаларга спортчиларни қуйи бўғинлардан саралаш ва селекция қилишга қаратилган уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари 10 та олимпия спорт турлари, хусусан бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, енгил атлетика, бадиий гимнастика, стол тенниси, баскетбол 3х3 бўйича ташкил этилди.

15-17 ёшдаги спортчилар ўртасида ўтган минтақавий босқич ва ҳудудий босқич баҳслари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ташкил этилдики, бу, янгича тизимдаги мусобақалар юзлаб истеъдодларни кашф этиш, уларнинг натижаларини таҳлил этиб бориш, машғулотлардаги умумий техник ҳолат таҳлилини мунтазам назорат қилиб боришда зарур шарт-шароитларни вужудга келтирди.

Қолаверса, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари ҳудудларда маҳоратли ёш спортчиларни тайёрлаш борасидаги ишларнинг қай даражада олиб борилаётгани, мураббий ва мутахассисларнинг касбий фаолиятини мониторинг қилиб бориш имкониятини вужудга келтирди.

Иккита босқичдаги мусобақаларда иштирокчиларнинг 59 фоизини (60,8 минг) умумтаълим мактаблари тўгараклари ва спорт клублари спортчилари ташкил этган. Иштирокчиларнинг 35 фоизи (36,7 минг) спортчи-қизлардан ташкил топди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳудудий босқич мусобақалари жорий йилнинг август ойида ўтказилиб, 1-босқичда саралаб олинган 13,3 минг нафар спортчилар ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаби, давлат ихтисослашган мактаб интернати, маҳорат мактабларининг 6,3 минг нафар шуғулланувчилари иштирок этди.

Ҳудудий босқич мусобақаларида ғолибликка эришган 1,9 минг нафар спортчилар шу йил декабрь ойида бўладиган “Президент Олимпиадаси”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Таъкидланганидек, янги Ўзбекистон ғоясига ҳамоҳанг тарзда ўтказилиши йўлга қўйилган ўйинлар мамлакатимиз спорт ҳаётида юксалишнинг янги бир даврини бошлаб бераётгани билан аҳамиятли бўлди.

Мазкур ўйинлар тизимининг финал босқичида 1-2 ўринларни эгаллаган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига ҳамда 3-ўринни эгаллаган спортчилар ҳудудий олимпия ва паралимпия марказларига жойлаштирилиши кафолатлангани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг спорт журналистлари "Олимпия шаҳарчаси" мажмуасида қад ростлаган “Велодром”, “Марказий ўйингоҳ”, “Сув спорти”, “Жамоавий спорт турлари”, “Яккакураш спорт турлари”  иншоотлари билан танишди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Od72YvR-NrQ?si=dFoa5Ap_ZbV4nvgp" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев, Ж.Тошхўжаев,  

А.Мамадаминов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Президент олимпиадаси”да қанча ёшлар иштирок этади?