Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Унда деҳқон ва фермерларга қулайлик яратиш, солиқ юкини енгиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг етакчиси Актам Ҳаитов ўз муносабатини билдирди:

– Фермер ва деҳқон хўжаликлари ўзлари етиштирган мева-сабзавот, гўшт, сут, тухум каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотганда, қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада қўлланади. Яъни, келгуси йил 1 январдан бошлаб мазкур солиқни тўлашдан озод бўлади.  

Давлатимиз раҳбари куни кеча қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда мазкур таклифни маъқуллаб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди. Мазкур ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер  ва деҳқонлар учун берилаётган катта имконият, амалий қўллаб- қувватлашдир.

Тақдимотда таъкидланганидек, сўнгги йилларда бу соҳа таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиниб, самарадорликни ошириш чоралари кўрилди. Пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилди. 1 миллиард долларлик 1 минг 500 та озиқ-овқат лойиҳаси ишга туширилди.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигида яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлиб қолаётганини таъкидлаб, етиштирилган маҳсулотнинг ҳаммаси ҳам ҳисоботларда қайд этилмаётганини кескин танқид қилди.  

Шунга мувофиқ, Халқаро валюта жамғармаси, малакали хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, келаси йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади. Натижада дастлабки ҳисобга кўра, фермер ва деҳқонлар ихтиёрида бир йилда 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган ушбу енгилликлар аграр соҳада шаффоф ишлашга катта туртки беради, жойларда йирик саноатлашган плантациялар ва қайта ишлаш корхоналарининг кўпайишига мустаҳкам замин яратади. Бу тадбирлар  ЎзЛиДеПнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича ўз зиммасига олган вазифаларини руёбга чиқаришга ҳам имкон яратади.

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер ва деҳқонлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади