Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида бошланган жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
“Bank Arena” мажмуасида ўтаётган чемпионатнинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар боксчиси ўзларининг илк жангларини ўтказди.

Жумладан, Шодиёржон Мелиқўзиев -50 кг. вазнда Саудия Арабистони вакили Наваф Аважини иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Энди унинг навбатдаги баҳси 9 сентябрда бўлиб ўтади. Кейинги рақиб австралиялик Омер Изаз бўлади.
Шунингдек, Жаҳонгир Зокиров +90 кг. вазнда жазоирлик Моурад Кадини, -57 кг. вазн тоифасида Хуморабону Мамажонова Янги Зеландия вакили Лаи-Карлиле Алини йирик 5:0 ҳисобида енгди.
Бугун, 6 сентябрь куни қуйидаги уч нафар боксчи қизимиз рингга кўтарилади:
+80 кг: Олтиной Сотимбоева Маниа Ловчинска (Украина)
-60 кг: Сетора Турдибекова - Тетияна Довхал (Украина)
-51 кг: Феруза Казакова - Юлиет Хинесторза
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА