Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида сингдириш, мамлакатимиз ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда уларнинг билимларини ошириб бориш, ён-атроф ва жаҳонда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилмоқда.
"Шараф" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Жисмоний тайёргарлик сикли бошлиғи — Муродхон Тўраев Аюбхонович. Спорт устаси. Бутун жаҳон "Самбо" кураши ҳакамлар ҳайъатининг қарорига биноан "Халқаро тоифадаги ҳакам". Ички ишлар вазирлигининг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, ИИВнинг учунчи ва иккинчи даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари , Қозоғистон Спорт вазирлигининг Самбо курашини ривожига қўшган хизматлари учу “Алғис” медали ҳамда ИИВнинг “ТВБСОдаги аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланган. Оилали, 3 нафар фарзанднинг меҳрибон отаси.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/S6S6r-L1dLk?si=l8orRI3piVrtdWNK" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА