Ватанимиз тарихидаги 6 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Юртимизда 6 сентябрь – “Кураш” миллий спорт тури куни сифатида белгиланган. Мазкур кун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрда қабул қилинган “«Кураш» миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мазкур миллий спорт турини аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонида юқори натижаларга эришишни таъминлаш мақсадида жорий этилган.

1871 йил (бундан 154 йил олдин) – Туркистон ўлкасида ипакчилик мактаблари очиш тўғрисидаги ҳукумат қарори чиқди. Ушбу қарорга асосан дастлабки мактаблар 1873 йилга келиб очилди. Тарихчи Наргизахон Алимованинг қайд этишича, мактабга маҳаллий аҳолининг 18 ёшдан катта бўлган 20 нафар эркаклари олиниши керак бўлган. Ўқиш бепул бўлиб, мактабни тугатганларга алоҳида гувоҳнома берилган. Ушбу мактаб 10 йил мобайнида фаолият олиб бориб, 1883 йилда генерал-губернатор М.Г.Черняев буйруғига биноан тугатилган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Туронда ипакчилик қадимдан қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб келган. Истиқлол йилларига қадар ипакчилик Туронга Хитойдан дастлаб Фарғона водийсига, у ердан Самарқанд ва Бухоро ҳудудларига, кейинроқ эса Тошкент атрофлари худудларида тарқалган деган, фикрлар илгари сурилган. Уларнинг замирида Хитой мансабдорларидан бирининг қизи Қошғарга узатилиши натижасида ипак етиштириш сир-асрорлари, у ердан Фарғона водийсига тарқалгани талқин этилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон олимларининг илмий изланишлари асосида ипак Туронда вужудга келган, деган фикр олға сурилмоқда. 

1906 йил (бундан 119 йил олдин) – Мунавварқори Абдурашидхонов ва Маҳмудхўжа Беҳбудий бошчилигидаги бир гуруҳ жадидлар илк ўзбек газеталаридан бири бўлган “Хуршид” (“Қуёш”) газетасини чиқара бошлашди (айрим адабиётларда мазкур воқеа 7 сентябрда юз бергани қайд этилган). Таҳририят ишига Худоёрхоннинг кенжа фарзанди Фансуруллобек ҳам жалб қилинган. Газетанинг 10 сони дунё юзини кўрганидан кейин у хукумат тарафидан ёпилган.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон Миллий Бирлиги ташкилотининг Самарқандда бўлган конгрессида Туркистон Миллий байроғиқабул қилинди. Миллий байроқ бинафша рангда бўлиб, унинг асоси қилиб қорахонийлар ва салжуқийларнинг XI асрдаги байроғи намуна сифатида олинган эди. Байроқни тайёрлаш ишида Валидий, Мунавварқори, Тўрақул Жонузоқов фаол иштирок этишди. Байроқ кабул килинган 6 сентябр кунини миллий байрам деб эълон қилишга карор қилинди. Туркистон минтақасидаги қуролли харакатнинг ягона байроғи сифатида эътироф этилган мазкур байроққа бағишлаб шеърлар ёзилди.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Қарши вилояти ревкомида шу куни кечқурун бўлган “махфий йиғилиш”да Турди Тўқсабо, унинг қўрбошилари ва йигитларининг қариндош-уруғларини қамоққа олиш масаласи кўриб чиқилди. Большевиклар ва қизил армия қўмондонлиги истиқлолчиларга қарши курашда шу каби қабиҳ усуллардан кенг фойдаланар эди. Натижада бир ҳафта ичида вилоятдаги истиқлолчиларнинг қўмондони Турди Тўқсабо, унинг қўрбошилари бўлган Темирхўжа Эшон, Одил Полвон Қоровулбеги, Хушмурод (Турди Тўқсабонинг ўринбосари), Ражаб Боқи Қоровул (жами 12 қўрбоши) ва таниқли йигитларидан 9 кишининг барча оила аъзолари ва қариндош-уруғлари зудлик билан қамоққа олинди, уларнинг бутун мол-мулки мусодара қилинди.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – совет ҳукуматига қарши кураш ҳаракати рахбарларидан бири Иброҳимбек Оролтўқай атрофида Шаркий Бухоро кўрбошиларининг навбатдаги курултойини ўтказди. Унда Бухоронинг собиқ амири Саид Олимхоннинг вакили ҳам катнашди. Қўрбошилар келгуси жанг режаларини муҳокама қилдилар. Бироқ курултой ўтаётганда Туркистон фронтининг 63-отлиқлар полки жангчилари тўсатдан ҳужум қилиб, уларга ташландилар. Иброхимбек ўз сафдошлари билан жанг қилган холда чекинди.

1967 йил (бундан 58 йил олдин) – Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти (1991 йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти) таъсис этилди.

1988 йил (бундан 37 йил олдин) – Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг фармонига асосан Навоий вилояти маъмурий бирлик сифатида тугатилиб, унинг ҳудудлари Самарқанд вилояти ҳудудига қўшиб юборилди. У 1992 йилда яна қайтадан вилоят сифатида ташкил этилди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда республиканинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузилди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари учун техник мутахассислар тайёрлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Тошкентда кураш бўйича навбатдаги таъсис конгресси бўлиб ўтди. Жаҳоннинг 28 мамлакатидан қатнашган вакиллар якдиллик билан Кураш халқаро ассоциациясини тузишни ёқлаб овоз бердилар. Мазкур ассоциация бугунги кунда сайёрамизнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияни бирлаштирган. Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси курашни халқаро спорт мусобақалари ва турнирлари дастурларига, келгусида эса Олимпия ўйинлари дастурига ҳам киритиш бўйича фаол тадбирларни амалга оширмоқда.

Маълумот ўрнида қайд тиш жоизки, кейинги йилларда асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олийжаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинган, ўзбек халқининг тарихий мероси – “Кураш” миллий спорт турини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимизнинг бевосита кўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди, “кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар эса халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Оқсарой майдонида ўтаётган халқаро мусиқа санъати анжумани иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш мазкур анжуманнинг асосий мақсади эканини таъкидлади.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. 

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 сентябрь – “Кураш” миллий спорт тури куни