Ўзбекистоннинг Ливанга янги тайинланган элчиси, қароргоҳи Масқат шаҳрида жойлашган Абдусалом Ҳотамов ушбу мамлакат Президенти Жозеф Аунга ишонч ёрлиғини топширди.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ливан билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида элчи тайинлагани учун самимий миннатдорлик билдирди ва мамлакатимиз етакчисига эзгу саломларини йўллади.

Элчимизнинг ташқи ишлар вазири Юсуф Ражжий билан учрашувида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар шерикликни ривожлантиришдан манфаатдорликларини билдириш баробарида ўзаро турли даражада ташрифлар ташкил қилиш, маданият кунларини ўтказиш, сайёҳлар оқимини тезлаштиришга қаратилган тадбирлар уюштириш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Ливан ахборот агентлиги “Nna-leb” хабар беришича, Парламент спикери Наби Борий ҳам Айн Ал-Тиноҳдаги иккинчи президентлик қароргоҳида Ўзбекистоннинг норезидент элчисини қабул қилган. Мазкур учрашув икки томонлама муносабатларни, жумладан, қонунчилик соҳасида ҳам ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш учун имкон яратди. Мулоқотда спикер маслаҳатчиси доктор Маҳмуд Борий ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Абдусалом Ҳотамов 2024 йил 4 февраль куни Маскат шаҳрида Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси сифатида фаолият бошлаган. Март ойида Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга ишонч ёрлиғини топширган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон элчиси Ливан Президентига ишонч ёрлиғини топширди