Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Сенатнинг тегишли қарорига асосан Алишер Усмонов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Икрам Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова, ЎзА