Китоб инсон тафаккурини чархлайди, дунёқарашини кенгайтиради. Бугунги ёшларнинг китобга меҳр қўйиши ва ўз устида тинимсиз ишлаши нафақат шахсий муваффақият, балки тенгдошлари учун ҳам ибратдир.
Шунга кўра, бугунги кунда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли танлов ва ташаббуслар амалга оширилмоқда. “Ёш китобхон” ва “Ёш китобхон оила” каби танловлар ҳамда танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш ёшларимизни китоб ўқишга бўлган интилишини оширмоқда.

Пойтахтимиздаги Яшнобод тумани ёшлари ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этиб, ўз билимдонлиги ва мутолаа маданияти билан фахрли ўринларни эгалламоқда.

Хусусан, туманнинг Аҳмад Яссавий маҳалласидан Диёра Баҳрамова, Жўрабек маҳалласидан Нозима Бахтиёрова, Қалқон маҳалласидан Жасмини Ботирбоевалар "Ёш китобхон" танловининг туман босқичида ғолиб бўлди. Улар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА