Босма сўзнинг ўрни ва аҳамияти бугунги кунда ҳам юқори. Таҳририятлар ўз фаолияти билан бу қадриятларни асраб-авайлашга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, замонавий талаблар ва технологиялар билан ҳамоҳангликда ишлаш, ёш авлодни тарбиялаш ва янги имкониятларни яратиш босма нашрларнинг муҳим йўналишларидан бири. Соҳада олиб борилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда.

“Гулистон” ва “Театр” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, “Шуҳрат” медали соҳибаси Шаҳрибону Имомова билан босма нашрлар тараққиёти ва келажаги ҳақида суҳбатлашдик. 

Сиз раҳбарлик қилаётган “Гулистон” ва “Театр” журналлари фаолияти қандай янгилик ва ўзгаришлар кутилмоқда?

– Аввало, журналларимизнинг асосий вазифаси маданий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишдир. Ҳозирда журналларимиз 3-4 минг нусхада нашр этилмоқда. Асосий мақсадимиз ўқувчилар чоп этилаётган материаллардан кўнгли тўлиши.

Келгусида олдимизда жуда катта режалар турибди. Биринчи навбатда, бирлашган таҳририят ходимлари, устозлар ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда ёш журналистлар учун маҳорат дарсларини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Бу орқали ёш кадрларнинг малакасини ошириб, соҳанинг янада ривожланишига замин яратмоқчимиз.

Шунингдек, “Гулистон” ва “Театр” журналларимизни рус ва инглиз тилларида ҳам нашр қилишни, аудиториямизни кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Бу бизга халқаро миқёсда ҳам ўз овозимизни янада кучайтиришга имкон беради.

Умуман олганда, ўқувчида мутолаа завқини юксалтириш, замонавий медиа талаблари билан ҳамнафас бўлиш учун тинмай меҳнат қиляпмиз ва олдимизда улкан режалар турибди. 

– “Шуҳрат” медали сизга қандай ишонч ва масъулият юклайди?

– Президентимиз фармонлари асосида “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиш менга билдирилган катта ишонч, деб ҳисоблайман. Бу мукофот фақат ўзим учун эмас, балки ёш кадрлар ва бутун соҳа учун берилган катта масъулият белгиси ҳамдир. Давлат раҳбари доимо ёш кадрларни қўллаб-қувватлаб келмоқда, бу эса ўзимизнинг билим ва салоҳиятимизни янада ошириш, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшишга кучли туртки беради.

Шунингдек, камтарона хизматларимиз шу каби юксак баҳога сазовор бўлгани бизни янада руҳлантиради. Биз ушбу ишончни оқлашга тайёрмиз ва келажакда ҳам хизматларимиз билан жамият олдидаги бурчимизни адо этишга ҳаракат қиламиз. Бу мукофот нафақат шахсий ютуқ, балки бутун жамоамизнинг меҳнати ва фидойилиги натижаси деб биламан.

– “Гулистон” журналининг юз йиллик юбилейини ўтказиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– “Гулистон” журнали 1925 йилда ташкил этилган ва шу йили юз ёшга тўлади. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг топшириғига биноан, биз журналнинг юз йиллиги муносабати билан махсус китоб-альбом тайёрлаяпмиз. Ушбу китобда журнал қачон очилганидан бошлаб қандай ижод қилгани, кимлар фаолият юритгани, қайси даврларни бошдан кечиргани ҳақида батафсил маълумотлар жамланади. Шунингдек, журналнинг илк сонлари архив ва кутубхоналардан олинган манбалар асосида тақдим этилмоқда.

Бу жуда муҳим. Чунки олдинги 50, 70 ёки 80 йиллик юбилейларда бундай китоб-альбом тайёрланмаган эди. Шу сабабли, бу йил юз йиллик шодиёнани катта ва муносиб тарзда нишонлаш бўйича вазирлик томонидан ҳам махсус буйруқлар чиқди. Албатта, бу келажак авлод учун ҳам муҳим манба бўлиб қолади, деб ўйлайман.

– Хулоса ўрнида, санъат ва маданият йўналишидаги босма нашрларнинг аҳамияти, қанчалик зарурлиги ва келажагини сақлаб қолиш учун қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталсангиз.

– Ҳозирги кунда интернет тезкорлик жиҳатидан жуда муҳим восита бўлса-да, газета ва журналларнинг қадри доимо барқарор бўлиб қолади. Чунки ёзма сўз нафақат бугунги кун учун, балки тарихий манба сифатида ҳам хизмат қилади ва келажак авлод учун бебаҳо мерос ҳисобланади.

Мисол учун, биз бир аср олдин ёзилган газеталарни архивлардан олиб ўрганганмиз ва улар орқали ўша давр тарихини маълум даражада англаб етганмиз. Шу боис, келажак авлод учун бугунги газета ва журналлар ишончли ва мустаҳкам тарихий манбалар сифатида хизмат қилади.

Газета ва журналлар архивда узоқ йиллар сақланиб, келажакда тарихни ўрганиш ва ҳаётий сабоқлар олишда жуда муҳим восита бўлади. Шу билан бирга, бугунги кунда ҳам газета ва журналларни рақамлаштириш, уларни интернет орқали ҳам сақлаш ва оммага тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу икки восита – босма матбуот ва интернет бир-бирини тўлдиради ва маълумотни сақлаш ҳамда тарқатишда янги имкониятлар яратади. Шундай экан, газета ва журналларнинг қадри ҳеч қачон пасаймайди, улар бизга тарихий хотира ва билимларни етказишда ҳал қилувчи ўрин тутади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги босма нашрлар – келажак авлоднинг энг ишончли манбаси