Президент ташрифидан сўнг...

Кейинги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасига бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил июнь ойида Мўғулистонга давлат ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишида имзоланган келишувлар бу соҳани янги босқичга кўтариш имконини бермоқда.

Мўғулистондан наслли қўй ва эчкиларни олиб келиш ташаббуси мамлакатимиз чорвачилик тармоғида сифат ўзгаришларига йўл очмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятидаги тадбиркорлар томонидан 12 минг 300 бош қўй келтириш режалаштирилган. Бунинг умумий қиймати қарийб 28 миллиард сўмни ташкил этади. Ҳозирнинг ўзида уч нафар тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 2 минг 400 бош қўй олиб келиш ишларини йўлга қўйган бўлса, яна етти нафар тадбиркор 4 минг 900 бош қўй харид қилиш учун тегишли шартномаларни имзолади.

Янги чорваларнинг мамлакатга кириб келиши нафақат маҳаллий наслдор зотларни бойитиш, балки қўйчилик маҳсулотлари – гўшт, сут, тери ва жун етиштириш ҳажмини оширишга хизмат қилади. Бу эса ички бозорда нарх барқарорлиги ва экспорт имконияти кенгайишига йўл очади.

Мўғулистон билан олиб борилган самарали мулоқот натижасида Яккабоғ туманидаги “Кумуш куз файзи” корхонаси ва “Оқтош келажаги” чорвачилик хўжалигига тўрт минг бош қўй харид қилиш учун банк кредити ажратилди. Шу асосда “Оқтош келажаги” хўжалиги дастлаб икки минг бош Баят зотли қўйларни олиб келди.

Бундан ташқари, кичик фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Масалан, Китоб туманидаги “Шарипов Ҳамроқул” фермер хўжалиги ва Косон туманидаги “Бобоназар Эргаш” деҳқон хўжалиги ҳар бири 500 бошдан қўй харид қилиш учун ўз маблағидан фойдаланди. Бу ҳолат кичик тадбиркорларнинг ҳам қўйчиликни ривожлантиришга қизиқиши ошиб бораётганидан далолатдир.

Мўғулистондан наслли қўйларни олиб келишнинг иқтисодий аҳамияти ниҳоятда катта. Аввало, чорвачиликнинг генетик салоҳияти ошади, маҳаллий зотлар сифат жиҳатидан бойийди. Иккинчидан, маҳсулот турлари кўпаяди, ички бозорда рақобат кучаяди ва аҳоли сифатли маҳсулотни арзон нархда харид қилиш имконига эга бўлади. Шунингдек, экспорт учун янги йўналишлар очилади. Чунки юқори сифатли наслли чорва ва ундан олинадиган маҳсулотлар ташқи бозорда ҳам талабга эга.

Бир қарашда бу ташаббус оддий савдо ёки чорва олиб келиш жараёнидек кўриниши мумкин. Лекин аслида у юртимиз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида муҳим ташаббус ҳисобланади. Тадбиркорларнинг фаоллиги, давлат қўллови ва халқаро ҳамкорлик натижасида қўйчилик тармоғи мамлакатимизда янги босқичга кўтарилиши шубҳасиз.

Икром АВВАЛБОЕВ,
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлатнинг қўллаб-қувватлаши ва тадбиркорлар ташаббуси чорвачилик тараққиётига хизмат қилмоқда