Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди.

“Bank Arena” мажмуасида ўтаётган чемпионатнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова -54 кг вазнда қозоғистонлик Элина Базаровага ҳеч қандай имкон қолдирмади ва 8 сентябрь куни венгриялик Анна Лакотарга қарши чорак финалга ўтиш баҳсида рингга кўтариладиган бўлди.

Бугун, 5 сентябрь куни мусобақа доирасида 3 нафар боксчимиз жангларини ўтказишади.  

Жуфтликлар билан танишинг:

-57 кг: Хуморабону Мамажонова - Лаи-Карлиле Али (Янги Зеландия)  

-50 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Наваф Аважи (Саудия Арабистони)  

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Моурад Кади (Жазоир)  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нигина Ўктамова жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасига эришди