Президентимизнинг 2024 йил 18 декабрдаги “Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарорида спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, хусусий спорт клублари ҳамда маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларнинг ёшларни мунтазам спорт билан шуғуллантириш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар пайшанба куни юртимиз бўйлаб “Жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида нишонланмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Давлатобод туманида ўтказилган ана шундай соғломлаштириш тадбири мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрамига ҳамоҳанг равишда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман спорт бўлими ҳамкорлигида уюштирилган навбатдаги спорт кунида Истиқлол ҳамда Янги тонг маҳаллалари аҳолиси, спортчи ва мураббийлар иштирок этди.

“Саломатлик учун беш минг қадам” юриш машқи, скандинавча юриш, шунингдек, спорт мактабида ташкил этилган аёллар соғломлаштириш мураббийи тарафидан эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди.

Спорт куни давомида, 5-сонли оилавий поликлиникаси мутахассислари соғлом турмуш тарзи, хусусан, тўғри овқатланиш маданияти аслида организмга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган (аксинча, зарарли) бир қатор маҳсулотлар бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Марафон стартида Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилрабо Набиева жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш инсон учун муҳим ва фойдали эканлиги, бунда ҳаётий кўникмаларни ошириш орқали ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласи учун соғлом муҳитни қарор топтириш зарурлигини таъкидлади. 

Бундай тадбирлар нафақат жисмоний фаолликни ошириш, балки саломатликни мустаҳкамлаш, кайфиятни кўтариш ва спорт маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жисмоний тарбия ва спорт куни ўтказилди