Журналистика жанрлари орасида ўткир тили, танқидий ёндашуви ва ижтимоий адолатсизликларга қарши муросасиз позицияси билан ажралиб турадиган фельетон ўзининг юз йиллардан ортиқ тарихида кўплаб ижтимоий иллатларнинг фош этилишига хизмат қилган. Бу жанр ижтимоий муаммоларни бартараф этиш воситаси сифатида шаклланган бўлса, бугунги кунда айримлар ундан ўз манфаатини кўзлаб “қурол” сифатида ҳам фойдаланаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ўзбек фельетонлари деганда аввало, Абдулла Қодирийнинг ўз даврига мос танқидий мақолалари кўз ўнгимизда гавдаланади. Кейинчалик ушбу соҳада Худойберди Тўхтабоев ҳам анча самарали иш кўрсатди. Фельетон нафақат тарихимиздаги, балки ҳозирги даврдаги муаммоларни кўтара олгани билан ҳам аҳамиятли. Чунки, ҳамма иш ҳам муомала ва юмшоқ сўзлар билан ҳал бўлавермайди.

Бугунги кунда ҳам фельетонлар орқали коммунал хизматлар, йўл, таълим, тиббиётдаги муаммолар ёритилмоқда. Мамлакатимиздаги ахборот агентликлари, газета-журналлар, қолаверса, эркин журналист ва блогерлар махсус суриштирув ва манбалар асосида жойларда юз бераётган муаммолар ҳақида атрофлича фикр билдиришади. 

Бироқ, айримлар фельетон ниқоби остида ўз ғаразли мақсадларини рўёбга чиқаришга ҳам уринмоқда. Масалан, бир ташкилот билан шахсий низо юзасидан танқидий мақола ёзиб, уни «суриштирув» деб атаб, аслида эса шахсий адоват ёки буюртмани илгари сураётган ҳолатлар кузатилмоқда. Журналистика асосий тамойилларидан бири фактларга таяниш. Аммо айрим “фельетон”лар ҳис-туйғу, тахмин ва шахсий мулоҳазаларга таянмоқда. Бу эса журналистиканинг обрўсига путур етказиши табиий.

Фельетон – сатира билан суғорилган, аммо асосли, фактларга таянувчи танқидий жанр. У ижтимоий адолатни қарор топтириш, мутасаддилар эътиборини муаммоларга қаратиш, аҳолининг оғриқли масалаларини ёритиш учун хизмат қилиши ва шахсий адоват воситасига айланиб қолмаслиги керак. Буюртмачи ташкилотлар манфaатига хизмат қилиши ва эътиборни фақат обрўсизлантиришга қаратиши бу нафақат касбий бепарволик, қолаверса киши шаъни ва қадр-қимматига тажовуз ҳамдир. 

Журналистлар, айниқса фельетон ёзувчилар этик кодексга риоя этишлари, ҳар бир танқидни фактлар билан исботлашлари, шахсиятга тегмасликлари ва бир томонлама позицияда бўлмасликлари лозим. Энг муҳими, фельетон ва журналистик суриштирув жанрларидаги фарқни тўлиқ англашимиз керак. Кўп ҳолларда бу икки жанр аралаштириб юборилади. Фельетон танқидий-ҳажвий, эмоционал тилдаги мақола. Журналистик суриштирув эса объектив ва кенг қамровли текширув ҳисобланади. Энг аҳамиятли жиҳати, ёлғон ва манфаатлар эвазига кишининг ишчанлик лаёқати ва ташкилотлар устидан фириб қилиш мумкин эмас.

Бугун кўплаб муаммолар жамиятда ечимсиз қолмоқда. Шу боис ҳақиқий, жасоратли ва асосли фельетонлар кўпайиши, танқидий журналистика ривожланиши керак. Лекин бу эркинлик масъулиятсизлик дегани эмас. Ўткир тил – фақат ҳақиқатни айтишда ишлатилганда фойдали.

Фельетон – бу шунчаки кулгили ёки аччиқ сўзлар йиғиндиси эмас, балки ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган ўткир журналистик восита. Унинг салоҳияти бугун ҳам кучли, аммо нотўғри ишлатилса, у жамиятни бирлаштириш эмас, ажратиш воситасига айланиши мумкин. Шундай экан, “ўткир тил”ни яна сафда қўллашимиз мумкин, лекин у фақат ҳақиқат учун хизмат қилиши шарти билан.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фельетон фақат ҳақиқатни айтишда фойдали