Маълумки, Бизнес-омбудсман мамлакатимизда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан доимий назорат ишларини олиб боради.
Хусусан, Бизнес-омбудсман девони томонидан Бўстонлиқ туманидаги жамият раҳбарининг тижорат банки мансабдор шахслари ҳаракатидан норози бўлиб йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида банк томонидан жамиятдан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги суд қароридан кейинги давр учун асоссиз устама жарима ҳисоблаб, 115,6 миллион сўмни корхона ҳисоб рақамидан ечиб олганлиги маълум бўлди.
Таъкидланишича, тадбиркор томонидан тижорат банкига бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлишига қарамай, мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.
Ўрганиш натижаси бўйича мурожаатни кўриб чиқиш тартибини бузганлиги учун банк мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилди, нотўғри ундириб олинган 115,6 миллион сўм пул маблағлари корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА