Сенат ялпи мажлисида Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасидаги олий даражадаги мулоқотлар аҳамиятига эътибор қаратилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева нуфузли тадбирда Президентимиз қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурганини эътироф этди. 

Жумладан, савдо-сотиқни соддалаштириш, ишлаб чиқариш-логистика занжирларини ривожлантириш ва ўзаро сармояларни рағбатлантириш, “яшил” энергетикани жадал ривожлантириш, стартап ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда илгари суриш, минтақавий саноат ва инфратузилма лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, минтақалараро транспорт-транзит салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, ШҲТда ягона транспорт тармоғини шакллантириш, “яшил” трансформация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби каби долзарб масалалар ШҲТ макони тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.  

Яқинда Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси ҳам бу йўлдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган бошқа ўнлаб ривожланаётган мамлакатлар барқарор тараққиётининг фундаментал масалалари ҳамжиҳатликда ҳал этилишига хизмат қилади.

Ҳозирда минтақамизда ягона транспорт-логистика маконини шакллантириш, Марказий Осиёни Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги тўлақонли транзит хабига айлантириш бўйича кенг қамровли дастурлар, йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми 4,5 марта, сармоялар эса икки баробарга ўсган. Қўшма корхоналар сони беш карра кўпайган. Бундай саъй-ҳаракатлар халқларимиз ҳаёти янада фаровон бўлишига хизмат қилиши шубҳасиз. 

Авазада бўлиб ўтган “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” саммити ҳам минтақамизда ўзаро ишонч ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш имкониятларини бирлаштириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Умуман олганда, минтақа давлатлари раҳбарлари, биринчи галда Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё ва Туркий дунёда ўзаро ишонч ва шериклик янги даражага кўтарилгани ва эришилаётган муваффақиятлар глобал даражада эътироф этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига Туркманистоннинг юксак давлат мукофоти – “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени берилгани ана шундай эътирофларнинг ёрқин далили бўлди. 

                                                         Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ШҲТ макони тараққиётида муҳим аҳамият касб этади