Яман шимолини бошқараётган шиа мазҳаби тарафдорларининг ҳарбий-сиёсий “Ансор Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракати Тель-Авивдаги муҳим объектларга иккинчи марта бир неча жанговар каллакли гипер товушли ракета ёрдамида ҳужум уюштирди.
— “Фаластин-2” ва “Зулфиқор” русумли ракеталардан фойдаланган ҳолда уюштирилган икки томонлама ҳарбий амалиёт Яффадаги заиф объектларни нишонга олди, — дейилган хусийлар Қуролли кучлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилган баёнотда. — Амалиётдан кўзланган мақсадга эришдик, миллионлаб сионистларни янги паноҳ топишга мажбур қилдик. Шунингдек, аэропорт фаолиятини тўхтатдик.
30-31 август кунлари хусийлар Яман пойтахтига берилган зарба натижасида Бош вазир ва бир неча вазир ўлдирилгани учун Исроилга жавоб қайтарилишини таъкидлаганди.
С.Раҳимов, ЎзА