Бугун, 4 сентябрь куни Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида дунё шахмат ишқибозлари эътибор марказидаги “Grand Swiss-2025” халқаро турнирининг 1-тур ўйинлари ўтказилади.

Кеча мусобақанинг 1-турига ташланган қуръа натижаларига кўра, эркаклар баҳсида қатнашаётган 116 нафар, аёллар турнирининг 56 нафар хотин-қиз иштирокчилари ўз рақибларини билиб олишди.

Унга кўра, турнирнинг эркаклар мусобақасида биринчи рақамда таснифланган ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха қора доналарда АҚШ вакили Жеффри Сюн билан куч синашади.

Ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов илк турда оқ доналарда сербиялик Велимир Ивич қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. Шунингдек, Жавоҳир Синдоров - Арам Акопян (АҚШ), Нодирбек Ёқуббоев - Абхиманью Мишра (АҚШ), Муҳиддин Мадаминов - Даниил Юффа (Испания), Жаҳонгир Воҳидов - Теодору Николас (Греция), Ортиқ Ниғматов - Шамсиддин Воҳидов, Максим Родштейн (Исроил) - Абдумалик Абдусалимов, Фредерик Сване (Германия) - Муҳаммадзоҳид Суяров баҳслари бўлиб ўтади.

Самарқанд турнирининг аёллар мусобақасида иштирок этаётган шахматчиларимиздан Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳиндистонлик Вайшали Рамешбабу, Гулдона Каримова хитойлик Юсинь Сонг, Афруза Ҳамдамова швейцариялик Мария Манько, Мадинабону Халилова болгариялик Антоанета Стефанова билан қора доналарда курашга киришса, Умида Омонова оқ доналарда польшалик Оливия Киолбаса билан куч синашади.

Айтиш лозим, 2026 йилги жаҳон чемпионати учун “Талабгорлар турнири”га 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчиларни аниқлаб берадиган Самарқанд мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, эркаклар мусобақаси учун 625 минг, аёллар учун 230 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

Халқаро шахмат федерацияси тизимида ҳар икки йилда бир марта ўтадиган “Grand Swiss” турнирлари тарихига назар ташласак, мамлакатимиз шахматчилари мазкур турнирларда катта тажриба тўплаб келаётганига амин бўласиз.

2019 йили Буюк Британиянинг Мэн ороли Сантон шаҳрида илк бор ўтган "Grand Swiss” турнирида шахматчиларимиздан Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан 154 нафар иштирокчи орасида 46, Рустам Қосимжонов 5,5 очко билан 72-ўринни банд этди. 2021 йили 108 нафар шахматчи иштирокида Литва пойтахти Ригадаги "Grand Swiss” баҳсларида терма жамоамиз аъзолари Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров 5,5 очко билан 54-62-поғоналарни эгаллаган эди.

Бундан икки йил муқаддам Буюк Британиянинг Дуглас шаҳрида уюштирилган "Grand Swiss” мусобақасида Жавоҳир Синдоров 7 очко билан 8, Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан 12, Нодирбек Ёқуббоев 6,5 очко билан 14, Шамсиддин Воҳидов 5 очко билан 75-ўриндан жой олиши юксалиш сари ишончли қадам ташланаётганини билдиради.

Самарқандда бошланаётган “Grand Swiss-2025” шу шаҳдни давом эттирибгина қолмай, унинг мураккаб ва ҳаяжонли ақл жанглари жаҳон шахматида янги даврни бошлаб беради.  

Энг кучли гроссмейстерлар билан кечадиган мураккаб баҳсларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган салоҳиятли спортчиларимизга янги ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Grand Swiss-2025”нинг сўнгги - 11-тур баҳси 15 сентябрь куни ташкил этилади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss-2025”: Дунё шахмат ишқибозлари нигоҳи Самарқандда