Ватанимиз тарихидаги 4 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

973 йил (бундан 1052 йил олдин) – ҳижрий 362 йил зулҳижжа ойининг иккинчи (баъзи манбаларга кўра учинчи) куни жаҳон илм-фани, маданиятига беназир ҳисса қўшган буюк истеъдод соҳиби Абу Райҳон Беруний таваллуд топди (вафоти 1048 йил). У Хоразмнинг қадимги Кат шаҳрида дунёга келди ва ўлкада муҳим тарихий воқеалар юз бераётган даврда яшади. Ақл, маърифатнинг буюк тимсоли бўлган Беруний ёшликдан илм-фанга ғоят қизиқди, фаннинг турли соҳалари билан шуғулланди, Шарқнинг фан ва маданиятини ўрганди, она тилидан ташқари араб, суғд, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини мукаммал эгаллади. Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганди. У ўз давридаги барча фан соҳалари бўйича қалам тебратиб, 160 дан ортиқ асар ёзди.

Беруний ўзининг астрономияга оид асарларида Коперникдан қарийб беш аср муқаддам Ернинг Қуёш атрофида айланиши ҳақидаги фикрни ўрта асрларда биринчи бўлиб илгари сурди. Беруний Ернинг думалоқ шаклда эканлигини асослаб берди. У 1029 та юлдузнинг координатлари катталиклари қайд этилган юлдузлар жадвалини ҳамда дунёнинг географик  картасини тузган. Беруний европалик олимлардан 450 йилча олдин Америка қитъаси мавжудлигини тахмин қилиб, ўз асарларида бир неча бор ёзган. У Ер айланаси узунлигини ўлчашда янги усул – математик усулни ишлаб чиқди. Беруний биринчи бўлиб Ер шари глобусини яратди. 

1906 йил (бундан 119 йил олдин) – мусиқашунос, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ян Пеккер таваллуд топди (вафоти 1993 йил). Унинг асарлари Ўзбекистон бастакорлик мусиқа маданияти, шунингдек, ўзбек операси ривожи масалаларига бағишланган.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – ёзувчи, тарихчи, адабиётшунос, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат қаламига мансуб бир пардали “Темур сағанаси” драмаси Маннон Уйғур томонидан Тошкент шаҳридаги “Роҳат боғча” деб аталувчи сайилгоҳ саҳнасида намойиш этилди. Улуғ соҳибқирон Амир Темур номи Фитратнинг ўттиздан ортиқ илмий ва публицистик асарларида тилга олинган. “Темур сағанаси” саҳна асари уинг бевосита бадиий асарларда Темур сиймосини тирилтиришга уриниш нияти билан дунёга келди. Драматургнинг “Темур сағанаси” асари жуда кўп адабий жанжалларга сабаб бўлган. Унинг матни ҳамон топилганича йўқ.

1937 йил (бундан 88 йил олдин) – оммавий қатағон давридаги “қулоқлар операцияси”нинг иккинчи босқичи бошланди. Кўплаб кишилар иккинчи категория бўйича (биринчи категория – отувга ҳукм қилинадиганлар, иккинчи категория – лагерларга сургун қилинадиганлар) қамоққа олина бошланди.

1973 йил (бундан 52 йил олдин) – ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида Уйғун асари асосида саҳналаштирилган “Абу Райҳон Беруний” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди. Спектаклнинг саҳналаштирилиши буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллигига бағишланган эди. 

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Халқаро геология иттифоқига қабул қилинди. Бу Ўзбекистон геология мактаби ва унинг салоҳияти мустақил давлат сифатида дунё миқёсида тан олинганини англатарди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Тошкентдаги Мустақиллик майдони шимолида Анҳор бўйидаги “Туркистон” саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ундаги 3200 ўринли ёзги театр қадимги театр майдонига хос услубда қурилган.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Ўзбекистон Республикаси Қомуси»ни нашр этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, 1997–2005 йиллар давомида ўзбек тилида кўп жилдли олий илмий савиядаги “Ўзбекистон Республикаси Қомуси”ни тайёрлаш ва юқори сифатли 50 минг нусхада нашр этиш белгиланди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида замонавий радиотехника ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди. Қарорга кўра, Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун