Бугун – 3 сентябрь. Олий таълим муассасалари талабалари учун таъбир жоиз бўлса, янги кун – билимлар куни.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳовлиси бўлажак қалам аҳли билан гавжум. Айниқса,  бу йил омади чопган 1-босқич талабаларини кўрсангиз – уларнинг кўзларидаги ҳаяжон, қалбларидаги туғён беихтиёр қалбингизга кўчиб ўтгандек, юрагингиз ҳаприқиб кетади. Ҳар бир қалбда “Мен журналист бўламан!” деган туйғу жўш уриб турганини ҳис қилиб турасиз.

Маълумотларга кўра, биргина ЎзЖОКУнинг 1-босқичига қабул қилинган талабалар сони 1000 нафардан зиёд. Мамлакатимизда 10 дан ортиқ ОТМларда эса журналистика факультетлари, бўлимлари очилган. Агар уларнинг ҳаммасини жамласак, соҳага қизиқувчи ёшлар сони бир неча каррага ошгани ойдинлашади.

Бу рақамлар эса кичик эмас. Ёшларнинг журналистика соҳасида таълим олишига бугун барча имкониятлар муҳайё.

“Мен профессионал журналистларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёрман. Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш биз учун энг муҳим вазифадир”, — деган эди Президентимиз Шавкат Мирзиёев.   

Тан олиб айтиш керак, олдинлари бир бўлим ёки факультет сифатида амал қилиб келган тизим мустақиллик йилларида алоҳида ўқув муассасаси – университет мақомигача кўтарилди. 

2018 йилда Президентимиз қарори билан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ташкил этилди. Бу қарор мамлакатда эркин фикрли, замонавий билим ва кўникмаларга эга журналистларни тайёрлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Университет дастлабки йиллари саноқли ёшларни ўз бағрига олган бўлса, қисқа фурсатда, минглаб ёшлар билан тўлди. Бугун ЎзЖОКУ нафақат журналист кадрлар, балки PR-мутахассислар, медиа-дизайнерлар, халқаро журналистларни ҳам тайёрламоқда.

Президент оммавий ахборот воситаларини “тўртинчи ҳокимият” сифатида эътироф этиб, уларнинг танқидий ва таҳлилий мақолалари жамиятдаги ўзгаришларнинг муҳим омилига айланаётганини таъкидлаган эди. 

Анъанага кўра, юртимиздаги ўқув даргоҳларида илк машғулотлар “Мустақиллик дарслари” билан бошланди. 

Илк машғулот йўналиши ҳам маълум – “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” яшаш бахти, бу бахт, масъулиятни ҳис қилиш саодати. 

Таниқли журналистлар — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов, “Ishonch” – “Доверие” газеталари бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов, “Дунё ўзбеклари” сайти асосчиси Исмат Хушев, фахрий журналист Ирисмат Абдухолиқовлар бўлажак ҳамкасбларига Ватан озодлиги, Мустақиллик, уни севиш ва ардоқлаш мавзусида дарс ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов ёшларга қўлга қалам олишдан олдин инсоннинг юрагида Ватан бўлиши, уни жон қадар севиш лозимлиги, мустақилликнинг қадрини чуқур англаш зарурлиги ҳақида гапирди. Ўзбек журналистикаси босиб ўтган йўллар, сўз эркинлиги, қийинчиликлар, касб масъулияти ва шарафли жиҳатларини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Унинг “Мустақиллик сизларга имконият эшикларини очди, энди бу имкониятлардан унумли фойдаланиш сизларнинг қўлингизда” деган сўзлари талабаларни руҳлантириб юборгани яққол сезилди. Аудитория жонланди.

Сенатор Ҳусан Эрматов ҳам талабаларга Мустақиллик дарсини ўтиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Устоз журналист, аввало, мустақилликнинг инсоний қадр-қиммат ва орзу-умидларни рўёбга чиқаришдаги аҳамиятига тўхталиб: “Мустақиллик — бу фақат байрам эмас, балки масъулиятдир. Ҳар бирингиз бу юртнинг келажаги учун жавобгарсиз. Агар билимли, теран фикрлайдиган ва адолатли журналист бўлсангиз, мустақиллигимиз ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади”, — деди.

Ҳусан Эрматов шунингдек, журналистнинг жамият олдидаги бурчи ҳақида тўхталиб, талабаларни ҳамиша ҳақиқатни излашга, Ватан манфаатларини биринчи ўринга қўйишга чақирди.

Исмат Хушевнинг нутқида журналистнинг жасоратига алоҳида урғу берилди. У таъкидлаганидек, бу йўл осон эмас — қалам аҳли адолат ва адолатсизликка рўбарў келиши, турли синовларни енгиб ўтишига тўғри келади. Шунинг учун ҳам юракда Ватанга садоқат ва миллий ғурур бўлиши шарт.

“Журналист ҳар доим ҳақиқат тарафида туриши, халқ манфаатини ҳимоя қилиши лозим. Бу касбда ҳақиқатдан чекинган одамнинг қалами ҳам кучсиз, сўзи ҳам таъсирсиз бўлади”, — дея у ёшларни ҳалоллик ва жасоратга даъват этди.

Устозлар билан бўлиб ўтган самимий суҳбатлар, уларнинг ҳаётий ҳикоялари ва мустақиллик берган имкониятлар ҳақидаги дилдан айтган сўзлари катта ҳаёт остонасида турган талабалар учун унутилмас дарс бўлди.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида янги ўқув йили ана шундай ҳаяжон билан бошланди.

Нозимбек Мардонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистикага илк қадам: янги ўқув йили, янги умидлар