Жорий йилги “Ташаббусли бюджет”нинг 2 мавсумига 15 июль кунидан старт берилиб, 3 август кунига қадар таклиф бериш босиқичи якунланди.

4-18 август кунлари саралаш босқичи бўлиб ўтди. 22 август куни фуқароларимиз ўзларининг таклифларига овоз йиғишни бошладилар ва жараёнлар ҳам Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами олдидан ниҳоясига етди. Кўплаб маҳаллалар учун байрам қўшалоқ бўлди.  

Ютиб олинган лойиҳалар, ажратилаётган маблағ ва энг муҳими 29 август куни Президентимизнинг бу йўналишдаги муҳим қарори хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Ҳабибулло Ҳамидов билан суҳбатлашдик.   

- Айтингчи бу мавсумда қайси лойиҳалар кўп овоз олди ва Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган қарорида фуқароларимизга яна қандай енгилликлар берилди?   

- Албатта бу мавсум ҳам ўтган мавсумлардагидек ўзгаришлар, янгиланишлар билан фарқ қилади. Ҳеч кимга сир эмаски мавсумдан мавсумга ўтаётган жараёнларда албатта янгиликлар бўлади.Яъни, бу мавсумда кузатилган камчиликлар келгуси мавсумда такрорламаслик учун.           

29 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 264-сонли қарорлари имзоланди. Ушбу ҳужжат  билан “Ташаббусли бюджет” жараёнларида 2та муҳим йўналиш белгилаб берилди. Биринчи муҳим йўналиш бу жараёнларда  ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни ҳам қўллаб-қувватлаш, фуқаролар бераётган овозларни қадрлаш, уларга қўшимча имтиёз бериш мақсадида “депутат ташаббуси” йўлга қўйилиши белгиланди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, туман-шаҳар округи депутатларига овоз бериш жараёнларида ғолиб деб топилмаган, бироқ фуқароларимизга долзарб деб билинган 1та лойиҳани қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилди. Яъни, ҳар бир мавсумда биттадан 2та  лойиҳа.    Бир йилда бир депутатга ғолиб деб топилмаган лойиҳага ғолиблик мақомини бериш ваколати берилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 минг баробари миқдорида маблағ ажратилиши 2026 йилдан режалаштирилди. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/qhURyZesau4" title="“Tashabbusli byudjet”da loyihalarni yutish imkoniyatlari kengaydi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет”да лойиҳаларни ютиш имкониятлари кенгайди (+видео)