Муносабат

Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши ҳамда “ШҲТ плюс” саммитида жуда кўп масалаларга эътибор қаратилди. Хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт йўлаклари диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида яна бир муҳим жиҳат – маданият ва маърифатга қаратилган ташаббуслар ҳам алоҳида ўрин олди.

Чунки маънавий уйғунлик халқлар қалбини яқинлаштирувчи энг ишончли кучдир.

– Президентимиз таклиф этган “Буюк ипак йўли маданий мулоқоти” лойиҳаси давлатларни бирлаштирадиган маънавий платформа вазифасини бажаради, – дейди Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Масалан, Самарқанд аслида ҳам Буюк ипак йўлининг юраги саналади. Бизда маданий ҳамкорликнинг янги саҳифасини очиш имконияти бор. Бу шаҳар қадимдан турли цивилизацияларнинг туташган маскани бўлган. Бу ерда илм ҳам, маърифат ҳам, маданий мулоқот ҳам юксалган. Шу маънода, “Буюк ипак йўли мулоқоти” ташаббуси нафақат тарихий меросга таянади, балки янги асрга маънавий йўл очади.

Давлатимиз раҳбарининг яна бир ташаббуси “Сайёҳлик йўлаги” ва тиббиёт туризми альянсини йўлга қўйиш ғояси бўлди. Бу нафақат иқтисодий ривожланиш, балки халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлайдиган қадамдир. Сайёҳлик орқали халқлар бир-бирининг маданиятини англайди, фестиваль ва анжуманларда эса кўнгиллар яқинлашади.

Маданий дипломатия бу қалблар тили саналади. Қалблар эса ҳеч қачон қандайдир чегаралар билан бўлинмайди. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга қаратилган ташаббуслари эса алоҳида эътиборга лойиқ. “ШҲТ университети”нинг онлайн кампуси, талабалар учун инновацион танлов ва олимпиадалар, илмий ҳамкорлик дастурлари ёшларнинг билимга чанқоқлигини қондириш, уларни ёт ғоялардан асраб-авайлашга хизмат қилади.

Шу жиҳатдан, бу ташаббуслар шунчаки таълим лойиҳаси эмас, балки экстремизмга қарши энг самарали профилактика воситасидир.

Тяньцзинь саммити маърифат ва маданият энди қўшимча йўналиш эмас, балки хавфсизлик ва тараққиётнинг асосий пойдевори эканини яна бир бор исботлади.

ЎзА мухбири

 Икром АВВАЛБОЕВ 

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва маърифат – тараққиётнинг асоси, тинчлик учун энг мустаҳкам қўрғон