Пойтахтимизда бильярд спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган куч тузилмалари фахрий генераллари ўртасида аралаш пирамида мусобақалари бўлиб ўтади.
Турнирда Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги тизимларида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда меҳнат қилган фахрий генераллар ғолиблик учун кураш олиб борди..

Қизиқарли кечган мусобақалар якунида Мудофаа вазирлиги фахрийси Ю. Агзамов ғолибликни қўлга киритган бўлса, Р. Эминжонов, А. Эргашев, А. Усмонов совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Т. Рўзиев, ЎзА