Покистоннинг Белужистон музофотида худкуш-террорчи сиёсий митинг чоғида ўзини портлатиб юборди. Натижада 11 киши ҳалок бўлди, 40 киши яраланди. Бу ҳақда “Франс Пресс” маҳаллий расмийларга таяниб ёзган.
Ҳодиса сешанба куни кечқурун Кветта вилояти марказидаги Белужистон миллий партиясининг юзлаб аъзолари йиғилган стадион ҳудудида, автомобиллар тўхташ жойида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 1 январдан буён қуролли гуруҳлар томонидан Белужистон ва қўшни Хайбар-Пахтунхва музофотида зўравонлик туфайли 430 дан зиёд одам, асосан хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган.
С.Раҳимов, ЎзА