Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, дунёнинг 71 давлати орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Музаффар спортчиларимиз ва уларнинг мураббийларини кутиб олиш маросимида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Тошматов, федерация мутасаддилари, дзюдочиларимизнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ушбу ғалаба жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайнда ўтадиган III ўсмирлар Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлганини таъкидлади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан шаънини улуғлаган дзюдочилар Тошкентда