Бельгиянинг Ронсе шаҳрида пара велоспорт бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этди.

Ушбу муваффақиятга эришган матонатли спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ОАВ вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзолари кутиб олди.

Дунёнинг 49 та мамлакатидан жами 350 нафардан ортиқ спортчи иштирок этган жаҳон чемпионатида Маржона Пардабоева ва Покиза Аҳмадбекова иккитадан кумуш, Азиз Атахўжаев эса 1 бронза медалига эга чиқди.

–Мамлакатимизда паралимпия ҳаракатига қаратилаётган улкан эътибор самарасида биз нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этмоқдамиз, – дейди Маржона Пардабоева. – Бу галги жаҳон чемпионатида баҳслар қизғин ва муросасиз бўлди. Катта тажриба тўпладим. Умид қиламанки, келгуси дунё биринчилигида олтин медални қўлга киритаман.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган пара велоспортчиларимиз муносиб кутиб олинди