Муносабат

Ташқи сиёсат бобида олиб борилаётган жадал ислоҳотлар хусусида гап кетар экан, айтиш лозимки, сўнгги саккиз йил ичида Ўзбекистон кўп қиррали ташқи сиёсатда анча илгарилаб кетди. Бу борада минтақада ўзига хос сиёсий обрўга, аниқ манфаат ва устувор вазифалари бўлган ўзбек дипломатиясига эга эканлигини кўрсата билди.

Хусусан, у нисбатан ёпиқликдан фаол минтақавий ҳамкорликка, прагматик кўп томонлама дипломатияга, шунингдек, жаҳон билан конструктив ҳамкорликка ўтди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистонни перифериядаги иштирокчидан Марказий Осиё интеграцияси ва глобал дипломатиянинг фаол иштирокчисига айлантирди ҳамда мамлакат келажагига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилдан бошлаб Тошкент қўшни давлатлар билан ўзаро ишонч ва манфаатли муносабатларни қуришни устувор вазифа деб билди. Натижада мисли кўрилмаган минтақавий мулоқотларга эришилди. Бу саъй-ҳаракатлар нафақат муносабатларни сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқди, балки чегара масалалари, сув ресурсларини бошқариш ва транспорт йўлакларидан фойдаланиш каби узоқ йиллик жиддий муаммоларни ҳал этишга ҳам кўмак берди. Натижада минтақавий савдо 2016 йилга нисбатан деярли уч баробарга ўсиб, 2024 йилга келиб 7 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса, ўз навбатида, минтақада иқтисодий фаровонлик ва барқарорликни таъминлади.

Ушбу жараёнларни институционаллаштириш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Бугунги кунга келиб, ушбу саммитлар минтақавий барқарорлик ва интеграциянинг муҳим платформасига айланди. Улар минтақанинг дипломатик манзарасида мустаҳкам ўрин эгаллаб, ишонч, ўзаро боғлиқлик ва келажак учун умумий стратегияга асосланган “Марказий Осиё руҳи”нинг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шу билан бирга, Марказий Осиёнинг глобал майдондаги роли ҳам кенгайиб бормоқда. Бу, жумладан, “С5+1” формати орқали ҳам намоён бўлди. Ушбу форматда Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой, Россия, кўрфаз мамлакатлари, шунингдек, сўнгги вақтларда Италия каби ҳамкорлар иштирок этмоқда. Саммитлар минтақадаги давлатларга етакчи кучлар билан муносабатларда мувозанатни сақлаш ҳамда стратегик автономияни ҳимоя қилиш имконини бермоқда.

Ўзбекистоннинг янги дипломатияси шуни кўрсатмоқдаки, мулоқот, инклюзивлик ва прагматик ҳамкорликни устувор йўналиш этиб белгилаш орқали Марказий Осиё ўз ички бирдамлигини ҳам, глобал аҳамиятини ҳам мустаҳкамлай олади.

Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мувозанат: стратегик очиқлик сари

Марказий Осиё ўзининг тарихий трансқитъа кўприги сифатидаги ролини қайта тиклар экан, Ўзбекистон геосиёсий нейтралликни кенг қамровли ислоҳотлар ва фаол дипломатия билан уйғунлаштирган ҳолда, минтақанинг ҳал қилувчи иштирокчиси сифатида майдонга чиқди. Мамлакатнинг кўп векторли ташқи сиёсати миллий манфаатлар ва миллий қадр-қимматни ҳимоя қилиш мақсадида мувозанатни таъминлаш, суверен қарорлар қабул қилиш ва диверсификация қилинган ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистон географик жойлашуви, тарихи ва иқтисодий салмоғи боис Хитой ва Россиянинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Яқинда Хитой Россияни ортда қолдирган ҳолда, Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди. Бироқ Тошкент ҳеч қайси бир ҳамкорга мутлақ устуворлик бермайди. Мамлакат “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишга мувофиқ, Шарқ ва Ғарб билан ҳам мувозанатли муносабатларни шакллантирмоқда.

Зеро, бу ёндашув ўз навбатида Европа ва Ғарб билан муносабатларни мустаҳкамлади, шу билан бирга, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақаси билан ҳамкорликни кенгайтирди. Шунингдек, Европа Иттифоқи билан мулоқот юқори даражада фаоллашди, десак муболаға бўлмайди. Жумладан, Европа давлатлари етакчиларининг Тошкент шаҳрига амалга оширган ташрифлари, Самарқанддаги биринчи “Марказий Осиё – ЕИ” саммити, Германия, Франция, Италия, Венгрия ва бошқа давлатлар билан стратегик шерикликнинг кенгайиши бунга яққол мисол бўла олади.

Ўз ўрнида, таъкидлаш жоизки, тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) ратификация қилиниши кутилмоқда. У савдо, давлат бошқаруви, иқлим сиёсати, таълим ва инновация соҳаларида янги имкониятлар эшигини очиб беради.

Европадан ташқари, Ўзбекистоннинг очиқлиги “яшил энергетика”, рақамли иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш соҳаларида ҳам кенгайиб бормоқда. Чет эл инвестицияларига нафақат капиталнинг кириб келиши, балки билим ва технологиялар трансфери ҳамда институционал салоҳиятни кучайтириш манбаи сифатида қаралмоқда. Бу эса ислоҳотларни тезлаштириш ва давлат хизматларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Амалий жиҳатдан, ушбу стратегия Ўзбекистоннинг Шарқ ва Ғарб билан ишончли ҳамкорлигини мустаҳкамлайди. Бу эса мувозанатли дипломатия миллий тараққиётни жадаллаштириш ва глобал беқарор шароитда барқарорликни кучайтиришини кўрсатмоқда.

Кўп томонлама платформалардаги фаол дипломатия

Ўзбекистон ўзининг халқаро майдондаги иштирокини БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти каби кўп томонлама ташкилотларда, шунингдек, Жаҳон банки, ЕТББ, ОТБ ва ОТИБ каби етакчи молия институтларида фаол иштирок этиши орқали кенгайтирди. Бу кенг қамровли ҳамкорлик интеграциясининг изчил стратегиясини ифода этади ва кўп томонламаликни миллий тараққиёт ҳамда глобал ҳамкорлик учун восита сифатида қўллашга хизмат қилади.

2017 йилдан буён Ўзбекистон ўз ташаббуслари билан халқаро миқёсда эътироф этиб келмоқда. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси Тошкент томонидан илгари сурилган ўнлаб резолюцияларни қабул қилди. Шунингдек, мамлакат Самарқанд ва Тошкентда йирик саммитларга мезбонлик қилиб, қатор минтақавий ташкилотларда ҳам етакчилик ролини қўлга киритди. Фақат 2022 йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон ШҲТ, ТДТ ва ИҲТга раислик қилди. Бу эса, унинг минтақавий мувофиқлаштирувчи сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон кўплаб глобал тадбирларга ҳам мезбонлик қилмоқда. 2025 йилда Самарқанд илк марта БМТ Давлат хизмати форумига мезбонлик қилди. Шу йилнинг охирида эса Тошкентда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. Бу анжуман 1985 йилдан буён биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади.

Маълумки, кўп томонлама ташаббуслар мамлакатнинг иқтисодий дипломатияси билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Унинг устувор йўналишлари савдо ва инвестицияни ривожлантириш, Ўзбекистон маҳсулотлари ва хизматларининг йирик бозорларга кириш имкониятларини таъминлашдан иборат. Асосий мақсад эса – Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш. 2020 йилда музокаралар қайта тикланганидан буён Ўзбекистон Женевадаги ишчи гуруҳ йиғилишларида фаол иштирок этиб келмоқда ва келгуси йилда Камерунда бўлиб ўтадиган ЖСТнинг 14-вазирлар конференциясида аъзоликни расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг тузилмалардаги кўп томонлама фаол иштироки мамлакатнинг ички ислоҳотларини олға суриш, халқаро мулоқот ҳамда ҳамкорликка ҳисса қўшиш билан бирга, уни минтақавий марказ ва ишончли глобал ҳамкор сифатидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатмоқда.

Хулоса

Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги трансформацияси – очиқлик, мувозанат ва прагматизм дунё беқарорлиги шароитида дипломатиянинг самарали воситаларидан бири эканлигини яққол намоён этди. Минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Шарқ ва Ғарб билан тенг асосда муносабатларни ривожлантириш ҳамда кўп томонлама платформаларда фаол ва самарали иштирок этиш орқали Тошкент ишончли минтақавий шерик ва конструктив глобал иштирокчи сифатида ўзини намоён этди.

Ўзбекистон кўприклар қуриш, Марказий Осиёни глобал бошқарув тармоқларига боғлаш ва халқаро ҳамкорликдан ички модернизация учун восита сифатида фойдаланиш йўлини танлади. Мулоқот, аралашмаслик ва диверсификация қилинган ҳамкорликка асосланган кўп векторли сиёсат давлатлар учун суверенитетни мустаҳкамлаш, тараққиётни жадаллаштириш ва глобал беқарорлик шароитида ҳам минтақавий барқарорликка ҳисса қўшиш имкониятини намоён этмоқда.

Элдор ТУЛЯКОВ,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
ижрочи директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг янги ташқи сиёсати: барқарорлик ва тараққиёт  йўлидаги прагматик дипломатия