Мамлакатимиз мезбонлигида ўтаётган футбол бўйича "CAFA Nations Cup" турнирининг "А" гуруҳида иккинчи тур учрашувлари ўз якунига етди.

Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида ўтган Қирғиз Республикаси ҳамда Ўмон термалари баҳси 1:2 ҳисобида якунланди.  

Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари эса “Олимпия” стадионида иккинч тур учрашувларида рақобатлашди. Учрашувнинг 35 ва 44-дақиқаларида Игорь Сергеев гол уриб, жамоамизни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса туркманистонлик Дидар Дурдиев пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни бироз қисқартирди. Шу тариқа, мазкур учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Ўйин якунида Игорь Сергеев учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

[gallery-25141]

Натижада Ўзбекистон ва Ўмон терма жамоалари "А" гуруҳида 6 очко жамғариб, 1-2 поғоналарни банд этган бўлса, Туркманистон ва Қирғиз Республикаси термалари 1 очко билан кейинги ўринлардан жой олди.

Энди 5 сентбярь куни "CAFA Nations Cup" турнирининг 3-турида Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси, Ўмон – Турманистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўламиз. Дарвоқе, Тожикистонда ўтаётган "B" гуруҳидаги сўнгги тур доирасида 4 сентябрь куни Тожикистон – Эрон ва Ҳиндистон – Афғонистон термалари ўзаро рақобатлашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Игорь Сергеевнинг икки голи термамизга муҳим ғалаба келтирди