Ўзбекистон Республикаси парламент делегацияси Беларусь Республикасига ташриф буюрди.

Витебскда ўтаётган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова билан учрашди.

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот ва олий даражадаги ташрифлар давлатлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.

Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кейинги  йилларда 5 баробарга ошди. Саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Маданий-гуманитар соҳада “Шарқ тароналари”, “Славянский базар” каби фестиваллар ўтказиш орқали ҳамкорлик кучайгани таъкидланди. Таълим йўналишида 45 та олий ўқув ташкилоти ҳамкорлиги йўлга қўйилиб, икки минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Парламентлараро йўналишда ташрифлар, қўшма форумлар ва комиссия фаолияти изчил давом этмоқда. Жорий йилда “Дўстлик гуруҳи” ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияга айлантирилгани муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир ҳужжатлар имзоланди.

***
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Витебск шаҳридаги Ғалаба майдонида Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳалок бўлган жангчилар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь: Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантиришга доир ҳужжатлар имзоланди