Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди. Унда ёзилишича, давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкилот босқичма-босқич юқори октанли (АИ-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтмоқда.

Фармонга кўра, сентябрдан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли бензин жойлаштирилиши белгиланган. Шунга асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб АИ-80 бензини сотилишини тўхтатди. Ўрнига АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларидаги ҳажмлари оширилди. 

Агар илгари 1000 тонна АИ-92 бензини биржа савдосига қўйилган бўлса, ҳозирги кунда бу миқдор 1720 тоннага етган. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, ҳажмларни янада ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилмоқда. 

Шунингдек, жорий август ойида тадбиркор-истеъмолчилар томонидан сотиб олинган АИ-80 бензини сентябрь ойида ҳам мавжуд қолдиқлар ва мажбуриятлар асосида ўз эгаларига етказиб берилади. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2 сентябрдан бошлаб АИ-80 бензини сотилишини тўхтатди