2025 йил 29 августда “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлигидан хабар беришларича, қарорга кўра, Қонунчилик палатасида “Ташаббусли бюджет” жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили “Ташаббусли бюджет” жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган иккита лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш амалиёти жорий этилади