Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан "Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Шаҳрибону Имомова "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Шаҳрибону Имомова 2012-2016 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Ўзбекистон” кўрсатувида бошловчи ва муаллиф сифатида ўз иш фаолиятини бошлаган. Унинг шу пайтга қадар 150 дан ортиқ турли мавзудаги мақолалари ҳамда 50 дан ортиқ илмий материаллари юртимиз ҳамда хорижда босмадан чиққан. 2012 йилда “Сўнгги манзил сабоқлари” номли китоби нашрдан чиққан.
У “Ўзбекистон театрлари” номли китоб-альбомига, “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” I-Халқаро илмий-конференция учун тайёрланган илмий мақолалар тўпламига, Алишер Навоий театрининг 100 йиллигига бағишланган китоб-альбомига ҳам муҳаррирлик қилган.
2017 йилдан “Театр” журнали таҳририятида бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.
Шаҳрибону Имомова 2017 йилда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил”, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 30 йил”, 2023 йилда “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони, “ТУРКСОЙнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/t46KAcQDKqI" title="Shahribonu Imomova: Mukofot "Guliston" jurnalining — yuz yilligiga munosib sovg`a bo`ldi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов, ЎзА