Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг мақом хонандалиги кафедраси мудири, хонанда Нодира Пирматова II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан тақдирланди.
Нодира Пирматова —ўзбек миллий мумтоз санъати ривожига катта ҳисса қўшган, халқаро миқёсда ҳам юртимиз нуфузини юксалтириб келаётган санъаткордир.
У 1994 йилда Содирхон ҳофиз номидаги мақомчилар танлови ғолиби, 1995 йилда Юнус Ражабий номидаги кўрик-танлов лауреати, 2005 йилда “Шарқ тароналари” халқаро фестивали ғолиби, 2008 йилда Боку шаҳрида ЮНEСКО махсус соврини соҳиби бўлган. Франция ва Ўзбекистон давлатлари ҳамкорлиги нишони билан тақдирланган.
Ижоди давомида ўнлаб яккахон концерт дастурлари билан Франция, Германия, Швейцария, Англия, Япония, Италия, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон каби давлатларда мамлакатимиз санъатини тарғиб этган. Унинг ижросида “Шашмақом”, “Катта ашула”, бастакорлик намуналари ҳамда халқ қўшиқлари хорижий ва республика дискларда кенг тарқалган.
У илмий мақолалар муаллифи бўлиб, 2022 йилда “Зебопари” номимиздан ўқув қўлланмасини чоп этган.
Нодира Пирматова 2016 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/LeU-Rht4Na8" title="Nodira Pirmatova: 36 yillik o`qituvchilik faoliyatimdagi eng qadrli mukofot" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА