Тошкент асрлар давомида турли даврларни кўрган, улкан тарихий синовларни бошдан кечирган шаҳар. Бугун у нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақада замонавий, илғор марказ сифатида юксалмоқда.

Ўзбекистон тараққиёт йўлида шиддат билан қадам ташлаётгани кейинги йилларда яққолроқ кўзга ташланмоқда. Бу жараён шаҳар ва туманларимиздаги улкан бунёдкорлик ишларида ҳам намоён бўлаётгани эътиборга молик. Яна бир тарихий аҳамиятга эга лойиҳалардан бири Янги Тошкентнинг қурилишидир. 

Давлатимиз раҳбари 20 август куни Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, инвестициялар жалб этиш, дам олиш жойлари ва хизматларни қулай йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берган эди.

Янги Тошкент қурилишига 2023 йил тамал тоши қўйилган. Ҳозирда бу ерда илк иншоотлар бўй кўрсата бошлади. Бугунги кунда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар шу ердаги вақтинча ташкил этилган объектларда фаолият бошлади.

– Ушбу мукаммал лойиҳа учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер майдони ажратилган, – дейди Янги Тошкентни барпо этиш дирекцияси директори Давронжон Одилов. –Унинг бош концепцияси Британиянинг “Cross-works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бу унинг халқаро андозалар асосида қурилаётганидан далолат. Янги шаҳарнинг биринчи босқичи 6 минг гектар майдонни ўз ичига олади. Ҳудудда 600 минг нафар аҳоли учун замонавий уй-жойлар, маъмурий бинолар, таълим ва тиббиёт масканлари, спорт иншоотлари ва дам олиш майдонлари қурилади. Келгусида эса бу ерда 2 миллион нафардан зиёд инсон учун фаровон ҳаёт яратилади.

Бу рақамлар Янги Тошкент кўламининг нечоғлик улканлигини кўрсатибгина қолмай, унинг стратегик аҳамиятини ҳам англатади. Шаҳар нафақат маъмурий марказ, балки иқтисодий, маданий, илмий ва туристик хабга айланади.

Шаҳарнинг “кўринмас қон томирлари” ер ости муҳандислик тармоқлари саналади. Ҳозирги кунда коллекторлар ётқизилмоқда, улар орқали иссиқлик ва сув қувурлари, электр энергияси ва телекоммуникациялар ягона тизим асосида жойлаштирилади. Бу узоқ йиллар хизмат қиладиган, барқарор инфратузилманинг пойдеворидир.

Замонавий туннеллар, ерости тураргоҳлари, кенг магистраллар қурилиши транспорт оқимини енгиллаштириб, шаҳарнинг эркин нафас олишини таъминлайди. Янги Тошкентда тирбандлик эмас, эркин ҳаракат, хаос эмас, тартиб ҳукм суради.

Янги шаҳар замонавий технологиялар билан бир қаторда, экологик барқарорликни ҳам таъминлайди. Метро ва электробуслар ҳаракати уйғунлаштирилади, велосипед ва пиёдалар учун қулай йўлаклар яратилади. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир майдонда яшил ҳудудлар, боғлар ва гулзорлар бўлади.

Бу шаҳарга кирган одам нафақат архитектурадан, балки тоза ҳаво ва оромдан ҳам завқ олади. Янги Тошкент инсонпарвар ва табиатга дўст шаҳар бўлади.

Шаҳар қурилиши хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг катта қизиқишини уйғотмоқда. Бугунга қадар 13 та тижорий лот бўйича 554 миллион долларлик шартнома имзоланган. Бу шаҳар янги меҳмонхоналар, ресторанлар, замонавий савдо марказлари ва ноёб дизайнга эга бинолар билан нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун минтақанинг туризм марказига айланади.

Қурилиш жараёнининг ўзиёқ 160 минг нафар инсоннинг иш билан бандлигини таъминламоқда. Келажакда эса юз минглаб доимий иш ўринлари пайдо бўлади. Янги таълим ва тиббиёт кластерлари, ахборот технологиялари марказлари ва технопарклар эса мамлакатимиз иқтисодиётига янги суръат бағишлайди.

Янги Тошкент шунчаки шаҳар эмас, у халқимиз бирлигининг рамзи, элнинг меҳнатсеварлиги, келажакка ишончидан дарак берувчи маскан бўлади. 

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/CLRko50rKDM" title="Yangi Toshkentdagi bunyodkorlik loyihalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Тошкент оддий қурилиш эмас, балки ўзига хос тафаккур ва замонавий имкониятлар дегани (+видео)