ХХР етакчиси Си Цзиньпин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига “энг тўғри йўл” уларнинг мамлакатлари дўст бўлишлари кераклигини айтди, чунки икки ўлка раҳбарлари етти йил ичида биринчи марта Хитойда учрашди – бу дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлатлари ўртасидаги яқинлашувнинг янги босқичи, дея ёзмоқда “CNN” нашри.

Си ва Модининг бугун Тяньцзинда минтақавий саммит арафасида бўлиб ўтган учрашуви ҳар икки давлат ҳам глобал савдо уруши даврида АҚШнинг қаттиқ тарифларига, шунингдек, Украинадаги низо масаласида Россия билан муносабатлари устидан Ғарбнинг назоратига дучор бўлган пайтга тўғри келмоқда. 

– Дунё ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Биз дунёдаги энг гавжум икки давлатмиз ва Глобал Жанубнинг бир қисмимиз. Дўст, яхши қўшни бўлиш жуда муҳим, аждаҳо ва фил бирлашиши керак, – деди Си икки халқнинг анъанавий рамзларига ишора қилиб. 

Ўз навбатида, Моди муносабатларни “ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида” олдинга олиб боришга содиқ эканини айтиб, ўзаро алоқаларнинг илиқлашиши, жумладан, 2020 йилда ҳалокатли тўқнашув бўлган Ҳимолой чегарасидаги кескинликнинг юмшатилишига ишора қилди. 

– Мамлакатларимиздаги 2,8 миллиард аҳолининг манфаатлари ҳамкорлигимиз билан боғлиқ, – дея қўшимча қилди у.

Бу сигналлар Вашингтонда диққат билан кузатилиши мумкин, Нью-Деҳли билан зиддият АҚШ дипломатларининг тобора кучайиб бораётган Хитойга қарши асосий қарама-қаршилик сифатида мамлакат билан алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган кўп йиллик саъй-ҳаракатларини издан чиқариш билан таҳдид қилмоқда.

Маълумки, шу ой бошида Трамп Ҳиндистонга нисбатан жиддий иқтисодий жазо чораларини қўллади, аввалига унинг АҚШга импортини 25 фоизлик божлар остига қўйди, сўнгра Россия нефт ва газини импорт қилганлик учун жазо сифатида мамлакатга қўшимча 25 фоизлик бож киритди. Хитой ҳам, Ҳиндистон ҳам Россия нефтининг асосий харидорларидир, аммо Хитой ҳали бундай чораларни кўрмаган.

Пекин АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида ривожланаётган хавфсизлик алоқаларини камайтиришни хоҳлайди. Хитой расмийлари Ҳиндистон, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Австралия ва Япония ўртасида Хитойга қарши кураш сифатида кўриладиган тўртлик бўйича диалогнинг кучайишини хавотир билан кузатмоқда.

Моди ва Си ўтган йил октябрь ойида Россияда бўлиб ўтган БРИКС саммити доирасида учрашганидан сўнг, Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар босқичма-босқич нормаллашди, бу ҳолат томонларнинг баҳсли чегаралари бўйлаб ҳарбий қисмларни ажратиш бўйича келишувга эришган пайтда содир бўлди.

Сўнгги ойларда икки давлат COVID-19 пандемиясидан сўнг бекор қилинган тўғридан-тўғри рейсларни қайта тиклашга келишиб олди, Пекин яқинда Ғарбий Тибетдаги иккита зиёратгоҳни беш йил ичида биринчи марта ҳиндулар учун қайта очишга рози бўлди ва мамлакатлар бир-бирининг фуқаролари учун сайёҳлик визаларни қайта беришни бошлади.

Ҳиндистон ва ХХР ўртасидаги асосий таранглик 2020 йилда Ҳимолой чегарасидаги баҳсли тўқнашувдан сўнг авж олди, унда 20 ҳинд ва тўрт хитой аскари ҳалок бўлган эди. Икки давлат 3379 километрлик “де-факто чегараси” бўйлаб ҳарбий мавжудлигини сақлаб келмоқда, бу “Долзарб назорат чизиғи” (LAC) деб номланади. 

Учрашувдан сўнг эълон қилинган Ҳиндистон баёнотида айтилишича, “лидерларнинг келишмовчилиги тортишувларга айланиб қолмаслиги” ва “барқарор муносабатлари” икки давлатнинг ривожланиши, шунингдек, кўп қутбли дунё учун зарур эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўткир Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ кундалиги: Си ва Модининг учрашуви минтақавий тинчликка хизмат қиладими?