Муносабат

Давлатимиз раҳбарининг қатор йирик хорижий оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган мақоласида Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг ривожланиш тенденцияси, ШҲТнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни, шунингдек мамлакатимизнинг тузилма доирасидаги фаолиятига оид стратегик таҳлил акс этган.

Мақолада Ўзбекистон ва Хитой муносабати барқарор ривожланиб бориши жараёнида ШҲТ муҳим кўп томонлама платформа экани, хусусан Марказий Осиё барқарор ривожланиб, мувозанатли шериклик намунаси ҳамда моделига айланиб бораётгани ҳақидаги баҳо муҳим аҳамиятга эга. Муаллиф ўзаро алоқалар барча соҳаларни қамраб олаётгани, айни жарёнда ХХР етакчисининг алоҳида ўрни борлиги таъкидланган.

Истиқболга қаратилган стратегик ва ихчам ғоялар

Фикримизча, Президентимиз ШҲТ фаолиятига оид билдирган янги фикр ва ғоялар жуда муҳим.

Масалан, Евросиё маконида аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқалар табиий бўғинга айланди. Бугунги кунда тузилмани мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш Ўзбекистонинг муҳим вазифаларидан биридир. Зеро, ШҲТ мавжуд халқаро тузилмаларга қарши курашни эмас, балки замонавий дунё муаммоларига жавоб берадиган ҳаётий муқобил йўл – ўзаро ҳурмат, мулоқот ва биргаликда ривожланишни танлаган.

Ташкилот доирасидаги фаол ҳамкорликни ривожлантириш орқали юртимиз прагматизм, миллий хусусиятларни ҳурмат қилиш ва барқарор ривожланишга интилишга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги стандартини қўллаб-қувватлайди. Глобал муаммолар тобора долзарблашаётган шароитда ШҲТ тенглик ва ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорлик модели таклифини илгари суряпти. Тузилма цивилизациялар ўртасидаги тўқнашувларга мутлақо қарши.

Умуман, ушбу мақолада кўтарилган масалалар, мавжуд муаммоларни ечиш бўйича таклифлар, ташкилотнинг бугунги ҳолати ва истиқболига доир фикр, ғоялар диёримизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига ҳамоҳанг.

2017 йилдан кейин уч баробар ошган Ўзбекистон ва Хитой товар айланмаси 14 миллиард долларга етиб, яқин келажакда 20 миллиард долларга кўтарилиши кутиляпти. ШҲТ доирасида транспорт ва логистика алоқаси ривожланиб, иқтисодиётни рақамлаштириш ва яшил ташаббусларни фаол равишда илгари суриш жадаллашган. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши Хитой – Марказий Осиё – Ғарбий Осиё иқтисодий йўлагини кенгайтиради, транспорт имкониятини тубдан яхшилайди ва иштирокчи мамлакатлар транзит салоҳиятини мустаҳкамлайди.

Маданий ҳамкорлик фаол ривожланмоқда: Тошкент ва Самарқанддаги Конфуций институтлари хитой тили ва маданиятини ўрганишга кўмаклашмоқда, 2025 йил июнь ойида жорий этилган визасиз режим халқларимизни янада жипслаштириб, бизнес ва сайёҳлик алмашинувини рағбатлантирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев гуманитар ва маданий ҳамкорлик муҳимлигини яна бир қайд этиб, қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув, маданий ва спорт тадбирлари ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилишига урғу берган. Шунингдек, туризмга алоҳида эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатнови сони мунтазам ошиб бориши сайёҳлик алмашинуви ва иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантираётганини таъкидлаган.

Сайфиддин Жўраев,

ТДШУ Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори,

Мираббос Мирғиёсов,

илмий тадқиқотчи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стратегик қамров: янги баҳолар ва ғоялар