ШҲТ–2025 саммити арафасида Тяньцзинь шаҳрида замонавий матбуот марказида Хитой ва дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган 3 минг нафардан ортиқ журналист йиғилди.
Қайд этиш лозимки, мазкур халқаро кўргазма мажмуаси 12 800 м² майдонни эгаллайди. Ҳозирда Марказда оммавий ахборот воситалари учун қулай иш жойлари, брифинг заллари, дам олиш ва овқатланиш зоналари ташкил этилган.



Матбуот маркази саккизта функционал зонага бўлинган. Бу ерда радио ва телевидение эфири учун студиялар, матбуот анжуманлари ва онлайн трансляция заллари мавжуд.


Хорижий делегациялар учун тезкор янгиликлар, фото ва видео олиш имконини берадиган кўп тилли веб-сайт (хитой, рус ва инглиз тилларида) ишлайди. Ошхона бир вақтнинг ўзида 700 нафар кишига хизмат кўрсатиши мумкин.




Шунингдек, Марказда оммавий ахборот воситалари вакиллари зарурият пайдо бўлганда тўловли тиббий хизмат кўрсатиш хизматидан фойдаланиши мумкин.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
Хитой, Тяньцзинь