Бугунги глобаллашув даврида халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ташаббуслар ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Шу нуқтаи назардан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) 2025 йилги Тяньцзинь шаҳрида ўтадиган навбатдаги саммити жаҳон ҳамжамияти учун стратегик аҳамиятга эга сифатида баҳоланмоқда. 

ЎзА мухбири мазкур нуфузли тадбир олдидан Тяньцзинь саммитининг мазмун-моҳияти, ШҲТнинг асосий тамойиллари, халқаро сиёсий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни, ташкилотнинг истиқболли йўналишлари ҳамда глобал бошқарувдаги роли хусусида покистонлик геостратегик таҳлилчи ва халқаро масалалар бўйича шарҳловчи Имрон Холиднинг фикрларини ёзиб олди.

– Дунё тобора кучайиб бораётган можаролар, иқтисодий инқироз ва экологик муаммолар билан курашаётган бир пайтда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 та халқаро ташкилот етакчилари иштирокида ўтадиган бу галги саммит ўзининг стратегик аҳамияти билан ажралиб туради.

Дунё аҳолисининг қарийб ярмини ва жаҳон иқтисодиётининг чорак қисмини қамраб олувчи ташкилот сифатида ШҲТ глобал тинчлик, тараққиёт, экологик ва хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш имкониятига эга ва шу тариқа янада адолатли кўп қутбли дунё тартибига ҳисса қўшмоқда.

2001 йилда ташкил этилганидан буён тузилма ўзаро ишонч, тенглик, маслаҳатлашувлар, турли цивилизацияларга ҳурмат ва умумий ривожланишга интилиш тамойилларини илгари суриб келади.

Қолаверса, ташкилот демократик ва вакиллик бошқарувини тарғиб қилувчи, бир томонламаликка қатъий қарши турадиган глобал куч сифатида гавдаланади. 

ШҲТ ташқи ишлар вазирларининг июль ойида Тяньцзинда бўлиб ўтган йиғилишида тузилма БМТнинг нуфузи ва ролини қўллаб-қувватлаш ҳамда адолатли глобал бошқарув тизимини яратиш учун имконият сифатида қабул қилиши ҳақида келишиб олинган эди. 

Ташкилотнинг “Шанхай руҳи” ўзаро ишонч, суверенитетни ҳурмат қилиш ва ташқи аралашувлардан мустақилликка асосланган бошқарув моделини ўзида мужассам этган. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳар томонлама масалалар бўйича суверенитетни ҳимоя қилиб, мулоқотга имконият яратиб, аралашмаслик позициясини сақлаб қолади. Бу ёндашув ШҲТ савдо вазирларига турли иқтисодий бўҳронларга қарамай, 2024 йилда савдони осонлаштириш бўйича келишувларни якунлаш имконини берди.

Тяньцзинда ШҲТ Халқаро валюта жамғармаси каби институтларни бугунги иқтисодий воқеликни акс эттирувчи овоз бериш тизимини қабул қилишга чақирувчи глобал бошқарув хартиясини яратишга бошчилик қилиши мумкин.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммит кун тартибидан устувор йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. 

Унинг якунида Тяньцзинь декларацияси, хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, “яшил” саноат, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳар қандай шароитда ҳам стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Айрим аъзо давлатлар ўртасидаги ички зиддиятларга қарамай, ШҲТ давомий мулоқот орқали ўз ечимини топиш қобилиятини кўрсатмоқда. Ғарб таҳлил марказлари кўпинча ШҲТни НАТОнинг қайсидир маънода “рақиби” сифатида кўрсатса-да, бу нуқтаи назар ташкилотнинг принципиал жиҳатдан нейтрал позициясини эътиборсиз қолдиради.

Айтиш кераккки, ШҲТ бошқа давлатлар ёки ташкилотларга қарши қаратилган тузилма эмас, балки инклюзивлик ва ҳамкорликка урғу беради.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг гегемонизмга қарши позицияси бутун дунё Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигини нишонлаётгани муносабати билан янада долзарб аҳамият касб этмоқда. 2025 йилги антифашистик бирдамликни хотирлаш зулмга қарши жамоавий ҳаракат кучини таъкидлайди. 

Бугунги кунда ШҲТда сунъий интеллект, иқлим ҳаракати ва савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорликка асосланган параллел глобал тизим қуриш имконияти мавжуд - бу тинчлик, инклюзив ривожланиш, умумий хавфсизлик ва адолатли бошқарувга ёрдам беради.

Ўткир Алимов тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ саммитида қандай глобал ва минтақавий масалалар муҳокама марказида бўлади?