Муносабат

Бугунги кунда мамлакатимиз улкан ислоҳотлар даврини бошдан кечирмоқда. Президентнинг сўзлари билан айтганда, Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошланган бу жараён, мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётида чуқур ҳис этилишига хизмат қилмоқда. Мазкур ғоя Ўзбекистоннинг уч минг йиллик бой тарихи ва маданиятини янги диққат ва англаш билан тиклаб, Учинчи Ренессанс сари қадам қўйишга ёрдам бермоқда.

Хусусан, Мир Алишер Навоий бобомизнинг “Бу оламни яратишдан мақсад – инсон эди, уни бахтли кўриш эди” деган сўзлари янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий ғоясига айланди. Ҳақиқатан ҳам, инсон қадрини улуғлаш ва уни бахтли қилиш бугунги ислоҳотларимизнинг асосий мақсадидир. Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу тамойилга суянган ҳолда, барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президент таъкидлаганидек, иқтисодиётимиз мураккаб халқаро шароитга қарамай, барқарор ўсишда давом этмоқда. Соҳа ва тармоқлардаги янги дастурлар иқтисодий тараққиётнинг пойдеворига айланмоқда. Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик нафақат иқтисодий фаолият, балки мамлакатни юксалтиришдаги асосий куч сифатида кўрилмоқда.

Саккиз йил ичида ялпи ички маҳсулот икки баробар ошгани, экспорт ҳажмининг изчил ўсиши, хорижий инвестицияларнинг 130 миллиард долларга етиши – бу ислоҳотлар натижасидир. Тадбиркорлик сони икки баробарга кўпайиб, 10 миллиондан ортиқ аҳоли ушбу соҳада фаолият юритмоқда.

Қолаверса, Янги Ўзбекистонда маҳалладан тортиб то йирик бизнесгача бўлган барча соҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир фуқарога тенг имкониятлар яратиш мақсадида ижтимоий ҳимоя тизими такомиллаштирилди. “Ҳамроҳлик дастури” асосида муҳтож аҳоли ва болалар таълими, касб-ҳунарга ўргатилиши, спорт ва маданиятга жалб қилинишига эътибор берилмоқда. Натижада камбағаллик даражаси сезиларли даражада камайди.

Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи каби улкан лойиҳалар тарихий меросимизни янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бу каби мажмуалар нафақат маънавий салоҳиятимизни оширади, балки туризмни ривожлантиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, таълим-тарбия соҳасида катта ютуқларга эришилди. Мактабларда ўқувчилар сони 1 миллионга кўпайиб, олий таълимда қамров 42 фоизга етди. Талабаларнинг 53 фоизи хотин-қизлар бўлиб, уларнинг халқаро даражадаги ютуқлари – жаҳоннинг энг яхши университетларидаги ўқишлари бу соҳадаги ислоҳотларнинг самараси.

Тиббиёт соҳасига ҳам катта инвестициялар киритилди. Сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача етказилиши, касалликларни профилактика қилиш ишлари аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган. Ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди.

Ҳеч кимга сир эмас ёш авлод мамлакатимизнинг юксалишида муҳим омил саналади. Президент ёшларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, чет тилларини пухта ўрганишга алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг илмий ва спорт соҳаларидаги ютуқларини мисол қилиб келтирди. Футбол бўйича миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига йўлланма олиши ва ёш спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги ғалабалари бунинг ярқин тасдиғидир.

Шу билан бирга, суд ишларини рақамлаштириш орқали одил судловни таъминлаш учун катта ишлар қилинмоқда. Суд жараёнларида онлайн иштирок этиш имконияти яратилиб, очиқлик ва ошкоралик таъминланмоқда. Шунингдек, жазолар тизимида инсонпарвар ёндашувни кучайтириш, афв қилиш каби чоралар давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, Янги Ўзбекистон ғояси – бу тарих ва замон талабларидан келиб чиққан, инсон қадрига асосланган комплекс сиёсатдир. Унинг асосидаги ислоҳотлар иқтисодий ўсиш, ижтимоий адолат, маънавий тараққиёт ва замонавий давлат бошқаруви тизимини яратишга хизмат қилмоқда. 

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 

Меҳнат, соғлиқни сақлаш

ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ғояси: тарих ва истиқболдаги янги босқич