Муносабат

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги босқичга кўтарилди. 2025 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон бу борада муҳим қадам ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида сўзлаган нутқида одил судловга эришиш учун суд ишларини тўлиқ рақамлаштириш, инсон омилини камайтириб, сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш борасида фаол иш олиб борилилаётганини алоҳида таъкидлади.

Янги фармон нафақат суд жараёнларини рақамлаштириш, балки суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва инсон омилини минималлаштиришни мақсад қилган. Боиси, ҳозирги амалиётда суд тизимида фуқаролар ва тадбиркорлар учун бир қатор муаммолар мавжуд. Жумладан;

– Бюрократик тўсиқлар ва қоғозбозлик: ариза ёки даъво бериш жараёнида фуқаролар ҳужжатларни тўплаш, нотариал тасдиқдан ўтказиш ва расмийлаштиришда кўп вақт ва маблағ сарфламоқда.

– Суд ишларининг чўзилиши: қарорлар кеч қабул қилинади, маълумотлар очиқ ва тушунарли эмас. Бу эса жамиятда суд тизимига нисбатан ишончсизликка олиб келади.

– Технологик инқироз: суд жараёнлари асосан анъанавий тартибда ўтказилиб, масофавий иштирок этиш имкониятлари чекланган.

Шу боис, фармонда белгиланган чора-тадбирлар суд тизимини рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Хусусан, 2025 йил якунигача Тошкент шаҳрида тажриба сифатида “Рақамли суд” концепцияси жорий этилади. Барча мурожаатлар электрон шаклда юборилади ва ишлар электрон тарзда кўрилади. Бу фуқароларни қоғозбозликдан халос этиб, тезкор ва қулай хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Шунингдек, суд жараёнларида масофадан туриб иштирок этиш ҳуқуқи кенгайтирилади. Суд харажатлари ва суд ҳужжатлари электрон тарзда шакллантирилади. Энг муҳими, сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамаларининг тахминий натижалари ва харажатлари ҳақида олдиндан маълумот олиш имконияти яратилади.

Тергов органлари ва суд ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади. Маъмурий жазолар бўйича барча маълумотлар тўлиқ электрон шаклда юритилади. Судлар ортиқча маълумотларни талаб қилмайди, чунки улар “Рақамли ҳукумат” платформаси орқали мавжуд маълумотларга тўғридан-тўғри эга бўлади. Бу эса фуқароларга кўплаб қулайлик ва имконият яратади.

Келгуси йилдан бошлаб my.sud.uz портали орқали аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, сунъий интеллект асосида виртуал маслаҳатчи орқали мурожаатларга жавоб бериш тизими жорий этилади. Бу тизим ҳуқуқий саводхонликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Қолаверса, суд тизимини рақамлаштириш фақат дастурий эмас, балки инфратузилмавий ислоҳотларни ҳам талаб этади. Жумладан, фармонга кўра, 2030 йилгача 162 та янги суд бинолари қурилади, 82 таси реконструкция қилиниб, 93 та бино капитал таъмирдан чиқарилади. Шунингдек, янги биноларда замонавий суд заллари, рақамли ускуналар ва қулайликлар яратилади.

Фармон билан иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 2026 йил 1 январдан бошлаб туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари тугатилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилади. Бунда асосий мақсад – судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқлардан максимал фойдаланиш орқали тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги глобал рақамлаштириш ва сунъий интеллект даврида суд тизимини модернизация қилиш – замон талаби. Президент фармонида белгиланган чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, судларнинг фаолиятини ошириш, шаффофлик ва адолатли қарор қабул қилиш жараёнларини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Суд тизимида инсон омилини камайтириш, коррупцияни чеклаш, рақамли ечимлар орқали тезкор ва қулай хизмат кўрсатиш – бугунги ислоҳотларнинг асосий моҳиятидир.

Захриддин ТЎРАЕВ,

фуқаролик ишлари бўйича

Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд тизимида янги давр бошланмоқда