Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги элчиси Демие Ҳаддад билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда олий даражадаги ташриф натижалари, шунингдек мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
М.Пирматова, ЎзА