Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, “Келес” темир йўл чегара божхона постида Ўзбекистон ҳудудидан яширин тарзда ноёб тарихий бойликларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс фош қилинди.

Хусусан, “Тошкент-Новосибирск” рейси бўйича йўловчи поездида республикадан чиқиб кетаётган фуқаронинг қўл юки ва сумкалари ичида божхона ходимларининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилинмаган 325 дона қадимий тангалар, заргарлик буюмлари, артефактлар, гиря ва камон ўқи учлари борлиги аниқланди.

“Ушбу тарихий ашёлар таркибидаги 210 дона тангаларни ўзбек давлатчилиги тарихида вужудга келган деярли барча давлатларга тааллуқли тангаларнинг ўзига хос коллекцияси дейиш мумкин”, - дейилади хабарда.

Маданий мерос агентлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, мазкур қадимий ашёлар эрамиздан аввалги II-I асрлардан тортиб токи XX асргача бўлган даврни қамраб олади. Шу боисдан мазкур ашёларнинг барчаси тарихий ва маданий қийматга эга деб топилди ва уларнинг тахминий баҳоси салкам 400 млн сўмга баҳоланди.

Амалдаги тартибларга кўра, мазкур маданий бойликлар далолатнома бўйича давлат музейлари ва илмий муассасаларга беғараз топшириб келинмоқда. Жумладан, юқоридаги ҳолатда олиб қўйилган 325 дона тарихий буюмлар Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази музейи фондига вақтинча сақловга топширилди.

Ш. Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноёб тарихий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди