Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқоди юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди.

Ҳозирга қадар юртимизнинг юзлаб истеъдодли, изланувчан ва ташаббускор, фаол қизлари ҳар йили баҳорнинг илк кунларида ушбу юксак мукофот билан тақдирланадилар. Зулфия номидаги Давлат мукофоти бугун мамлакатимиз қизларининг ўлчовига, эзгу ғояларини амалга ошириш воситасига айланди.

"Фаҳрингман, Ватан!" лойиҳасининг қаҳрамони иқтидорли қизларимиздан бири Меҳрибону Абдураззоқова лавҳамизда ўз фаолияти ва ижоди билан бўлишди.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/Sq4JsJ3kyJM?si=g_wf6vOuFtr3O-Jz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрибону Абдураззоқова: "Ижодим орқали дунёни забт этмоқчиман..." (+видео)