Одил судловга эришиш учун суд ишларини тўлиқ рақамлаштириш, инсон омилини камайтириб, сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш борасида фаол иш олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида бу ҳақда маълум қилди.

Иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд биносига бориб ўтиришга ҳожат қолмайди – тарафлар судда онлайн иштирок этади, судларда очиқлик, ошкоралик таъминланади.

Қисқача айтганда, мамлакатимиз “рақамлашган ва адолатли суд даври” остонасида турибди.

Охирги уч йилда судланган шахсларнинг 70 фоизига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. Уч мингга яқин фуқарога эса оқлов ҳукми чиқарилди. Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 3 мингдан зиёд юртдошимиз афв этилди.

–Бундай тарихий қадамлар вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсати даражасидаги узлуксиз жараёндир. 

Биз “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида бу ишларимизни янги, юксак босқичга олиб чиқамиз.

Халқимиз фаровонлигига салбий таъсир қилаётган коррупция, монополия, бюрократия, дабдабабозлик, маънавий таҳдидларга қарши курашни кескин давом эттирамиз, – деди Президент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз “рақамлашган ва адолатли суд даври” остонасида турибди